Shamol aso
"Шамол асо" (инглизча: Wинд Wанд) — Янги Зеландия мамлакати шаҳарлари ва Лондонда яратилган кинетик ҳайкал.

Тарихи
Кўп маротаба ўтказилган Лай тажрибалардан сўнг, 1966-йилда Торонтода бўлиб ўтган Халқаро ҳайкалтарошлар симпозиуми (инглизча: Торонто Интернатионал Сcулптуре Сймпосиум — Торонто халқаро ҳайкалтарошлик симпозиуми) учун биринчи „таёқчани“ қуриш имконияти тақдим этилди. Лекин ҳеч қачон тузилмани демонтаж қилиш имконини берадиган техник хусисиятларга мослаштирилган тарзда қурилмади[1]. Маълумки, оригинал дизайн алюминий ёрдамида ишлаб чиқилган[2].
1999 -йил 31-декабрда 45-метрлик асо Янги Зеландиянинг Янги Плимут шаҳридаги янги қирғоқбўйида велосипед йўлакчаси марказига ўрнатилди[3]. У бўрон пайтида вайрон бўлди ва қайта тиклаш учун бузиб ҳам ташланди. Таъмирлашдан сўнг, Лай туғилган кунининг 100-йиллиги муносабати билан 2001-йил 5-июлда яна сайр қилиш марказига ўрнатилди. Ёдгорлик фиберглас (шиша толаси) ва углерод толасидан ясалган. Унинг оғирлиги тахминан 900 кг ва диаметри 200 мм[1]ни ташкил этади Асо учидаги шар 1296 ЛЕД чироқлардан иборат бўлиб, юмшоқ қизил ранг таратади[4].
2001-йилда Лондоннинг Cанарй Wҳарф бизнес мавзесида инглиз дизайнери Рон Арад ғояси асосида ясалган ва Вестферри сирки устига 50 метрли игна — „Шамол таёқчаси“ (инглизча: WиндwандWиндwанд) ўрнатилди. Бу асо углерод толасидан қилинган, бутун узунлиги бўйлаб торайиб кетади ва юқори қисмида ЛЕД чироқ мавжуд[5].
2012-йил май ойида Таранаки минтақаси ҳокимиятининг веб-сайтида бешбурчак кўринишидаги янги ҳайкални синовдан ўтказиш ҳақида хабар пайдо бўлди. Хабарда асода олтита таёқча бўлиши ҳам қайд қилинганди. Маълум қилинишича, таёқчалар мавжуд нусхадан анча кичикроқ бўлган 11 метрли бешта таёқ бешбурчакнинг бурчакларида ва 12 метрли таёқча марказда жойлашган бўлади. Барча таёқчалар Лайнинг асл эскизлари бўйича яратилган, ягона фарқ материалда бўлиб, ҳайкални ясаш учун фақат шиша толасидан фойдаланилган. Бундай санъат иншоотлари Оакланд ва Ню-Плимут шаҳарларида жойлаштирилади. Лойиҳа ҳозирда Wаиwҳакаиҳо дарёси водийсида синовдан ўтказилмоқда[2].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „wинд wанд“ (эн). 2012-йил 1-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 5-август.
- ↑ 2,0 2,1 „Неw артwоркс сет фор Таранаки“ (эн). 2012-йил 1-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 5-август.
- ↑ „Cоастал Wалкwай“ (эн). 2012-йил 1-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 5-август.
- ↑ „Wинд Wанд. Неw Плймоутҳ. Неw Зеаланд. - Кинетиc Сcулптуре“ (эн). 2012-йил 1-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 5-август.
- ↑ „Рон Арад - Wиндwанд (2000)“ (эн). 2012-йил 1-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 5-август.