Shamol kadastri
Шамол кадастри — шамол энергетикаси ресурслари (имкониятлари)ни ҳисобга олиш тизими; маълумотлар тўплами. Жойлардаги (маҳаллий) шамол тезликлари маромини ифодаловчи обектив маълумотларни ўз ичига олади. Шамол кадастри маълумотлари шамол энергетикаси соҳасида бажариладиган ҳисоблашлар учун асос бўлади. Шамол кадастрида маҳаллий шамолларнчнг оний ва ўртача тезликлари, такрорланувчанлиги, юз берадиган сукунат (штил) давомийлиги ва бошқа тўғрисидаги маълумотлар жадвал ёки график шаклида берилади. Бу жадвал ва графикларни тайёрлашда метеорология стяларининг кўп йиллик кузатишлари материалларидан фойдаланилади. Узбекистонда бундай кузатишлар гидрометеорология хизмати томонидан олиб борилади (Узбекистонда 47 та метеорология стяси мавжуд; 2005).
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |