Shams Faqir
Шамас Фақир ёки Шамс Фақир[1] – кашмирий сўфий шоири боълган. У тасаввуфнинг Қодирийя фирқасига мансуб шахс эди[иқтибос керак].
Шамс Фақир ҳаёти ҳақида ёзувлар мавжуд боълмаса-да[2], Муҳаммад Сидиқ Бҳат 1843-йилда Чинкрал Моҳалла, Ҳабба Кадал Сринагар, Кашмир шаҳрида камбағал оилада туғилган деган маълумотларни қабул қиламиз[3].Шамс Фақир мактабда таълим олмаган, аммо кашмирлик сўфий шоири Муҳаммад Наимдан таълим олган. У (маҳаллий Ням-Саэб номи билан машҳур) шогирди бўлган. Шамс Фақир яна коъплаб устозларга шогирд боълган. Улар Соуч Малиар, Барзулла Абдураҳмон, Гулаб Боғлик Атиқ-Уллоҳ, Муҳаммад Жаммал ва Расул Соиблар ҳисобланади[4].
25 ёшида Ҳиндистоннинг Панжоб вилоятидаги Амрицарга жўнаб кетди ва у ерда бошқа бир сўфий авлиё Расул Шоҳ Ҳакиҳ-Тасрга шогирд бўлди[5]. Амрицардан қайтганидан сўнг Кашмирнинг Анантнаг шаҳрида яшай бошлаган ва у ерда оила қурган. Соъфий бир мунча вақт Сринагардаги ота-боболарининг уйига қайтиб келди, сўнгра Кашмирнинг Будгам туманидаги Қози Бағдаги ғорда олти ой медитация қилди. Шундан сўнг Брарипора Кришпорада яшаган[6].
Соъфийнинг кўпгина шеърлари тасаввуф оламининг асосий негизини излаш мавзусига бағишланган. Шамс Фақир шеърларида ўз даврининг кашмирий ибораси, шунингдек, форс, араб ва санскрит тилидаги сўзлардан фойдаланилган[иқтибос керак]. „Меражнома“ шеъри Муҳаммад пайғамбарнинг Худога бўлган руҳий саёҳатини ҳикоя қилади.
Шамс Фақир 1901-йилда вафот этган ва Кришпора Шамасобод Будгам Кашмирда дафн этилган. Икки ўғили ва бир қизи бор эди[7]. Шамас Фақирнинг набиралари Шайх Пир Меҳрожиддин (Ааси Шамас) ва унинг укаси Шайх Пир Муҳаммад Алтаф (Шайх Пир Гҳ Моҳидин Соҳиб (РАҲ)нинг ўғиллари) ҳам шу жойга дафн этилган. Шайх Пир Меҳрожиддин (ааси шамас) шоир (шаёр) ҳам эди.
Манбалар
- ↑ ҲАБИБ. „А Лифе Cонсеcратед: Тҳе Сторй оф Шамс Фақīр“ (эн-УС). Греатер Кашмир (2023-йил 9-август). Қаралди: 2023-йил 29-декабр.
- ↑ „Кашмири Поэц“. икашмир.нет. Қаралди: 2023-йил 29-декабр.[сайт ишламайди]
- ↑ ҲАБИБ. „А Лифе Cонсеcратед: Тҳе Сторй оф Шамс Фақīр“ (эн-УС). Греатер Кашмир (2023-йил 9-август). Қаралди: 2023-йил 29-декабр.
- ↑ ҲАБИБ. „А Лифе Cонсеcратед: Тҳе Сторй оф Шамс Фақīр“ (эн-УС). Греатер Кашмир (2023-йил 9-август). Қаралди: 2023-йил 29-декабр.
- ↑ ҲАБИБ. „А Лифе Cонсеcратед: Тҳе Сторй оф Шамс Фақīр“ (эн-УС). Греатер Кашмир (2023-йил 9-август). Қаралди: 2023-йил 29-декабр.
- ↑ ҲАБИБ. „А Лифе Cонсеcратед: Тҳе Сторй оф Шамс Фақīр“ (эн-УС). Греатер Кашмир (2023-йил 9-август). Қаралди: 2023-йил 29-декабр.
- ↑ Кашир Суфи Шайиреэ, Волуме 1 Публишед бй Жамму & Кашмир Аcадемй Оф Арт Cултуре Анд Лангуагес, Сринагар 1985 пагес 460-461.