Шамшод Мажитович Абдуллаев (1957-йил 1-ноябр, Ўзбекистон ССР Фарғона вилояти[1][2] — 2024-йил 23-октябр, Алмати, Қозоғистон[3]) — русийзабон ўзбек шоири, ёзувчи, таржимон. Фарғона шеърият мактаби асосчиси[4].

Шамшод Маджитович Абдуллаев
Таваллуди 1957-йил 1-ноябр (1957-11-01) (69 ёш)
Вафоти 23-октябр 2024-йил(2024-10-23)
(66 ёшда)
Олмаота, Қозоғистон
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Касби шоир, носир ва таржимон
Мукофотлари Андреи Белй мукофоти (шеърият йўналишида, 1993)
„Байроқ“ журнали мукофоти (эссе йўналишида, 1998)
Шеърият йўналишида Россия мукофоти (2006)
Шеърият йўналишида Россия мукофоти (2013)
Жозепҳ Бродский жамғармаси стипендияси совриндори (2015)

Биографияси

Шамшод Мажитович Абдуллаев 1957-йил 1-ноябрда Фарғона вилоятида таваллуд топган.

1979-йилда Фарғона педагогика институтининг рус филологияси ва адабиёти факултетини тамомлаган. 1991—1995-йилларда „Звезда Востока“ („Шарқ юлдузи“) журнали шеърият бўлимининг мудири сифатида фаолият юритади. Абдуллаевнинг дастлабки шеърий тўплами Санкт-Петербург шаҳрида нашр этилган бўлиб, ушбу тўплам кўплаб таниқдчиларнинг олқишларига сазовор бўлади ҳамда нуфузли Андреи Белй мукофотига лойиқ кўрилади[5].

Абдуллаев қаламига мансуб тўртта шеърий ва битта насрий тўплам нашр этилган. Унинг „Знамя“ („Байроқ“), „Волга“ („Волга“), „Родник“ („Булоқ“), „Черновик“ („Қоралама“), „Вестник новой литературй“ („Янги адабиёт хабарномаси“) каби шеърлари, „Освобождённй Улисс“ („Озод қилинган Улисс“) антологияси ва бошқа кўплаб ижод намуналари турли газета ва журналларда нашр этилган. Шунингдек, адиб  Фарғона мактаби асосчиларидан бири (Ҳамдам Зокиров, Даниил Кислов, Олга Гребенникова ва бошқалар қаторида) ҳисобланади.

Карераси

Эрта мартаба

Шамшод Абдуллаев 1990-йиллар бошида Совет Иттифоқи парчаланиши арафасида Тошкентга кўчиб ўтади ва маҳаллий „Звезда Востока“ газетасига ишга жойлашади. 1932-йилда Ўзбекистон Компартияси томонидан ташкил этилган[6] ушбу газетада ўзбек адибларининг адабий ва шеърий антологиялари чоп этилади. 1991-йилда эса Адбуллаев „Звезда Востока“ газетасининг шеърият бўлимига бош муҳаррир этиб таъйинланади. Журнал маҳаллий аҳоли томонидан илиқ кутиб олинади, шунингдек, Абдуллаевнинг ижод намуналари ҳам тез орада халқаро миқёсда эътироф этила бошлайди.

1992-йилда Абдуллаев ўзининг „Промежуток“ номли биринчи шеърий тўпламини нашр эттиради. Модернизм йўналишлари, шунингдек, совет ва Марказий Осиё мифологик символизми билан бир қаторда утопизм йўналишларини ҳам ўзида мужассам этган ушбу китоб Ўзбекистонда, Россияда ва бошқа кўпгина посцовет мамлакатларида ҳам кенг эътироф ва олқишларга сазовор бўлади[7].

1994-йилда Абдуллаев ўзининг „Тҳе Гап“ шеърий тўплами билан катта муваффақиятга эришади, ушбу китоб, нафақат, рус адабиётида, балки жаҳон миқёсида ҳам эътироф этилади. Ушбу тўплами учун Абдуллаев Андреи Белй мукофоти билан тақдирланади, шунингдек, Россиянинг энг нуфузли норасмий адабий мукофотини қўлга киритган биринчи ўзбекистонлик ижодкорга айланади[5].

Ўзбек ижодкорининг рус тилида қалам тебратиши ва нуфузли мукофотларга сазовор бўлиши ўзбекистонлик кўплаб миллатчиларнинг норозилигига сабаб бўлади ва шу сабабли Абдуллаев „Звезда Востока“ газетаси муҳаррирлигидан кетишга мажбур бўлади[7].

Чет элда тан олиниши

Шамшод Абдуллаев „Звезда Востока“ газетасини тарк этгач, унинг шеърлари Ўзбекистондан ташқарида, хусусан, Россия газета ва журналларида нашр этила бошлайди. Унинг ижод намуналари бир қатор мустақил рус адабий журналларида, жумладан, Санкт-Петербургдаги „Митин“ ва Екатеринбургдаги „Урал Нове“ газеталарида чоп этилади[6].

1997-йилда Абдуллаев „Медленноэ лето“ шеърий тўпламини нашр эттиради. Китоб Россияда кўплаб танқидчиларнинг олқишига сазовор бўлади ва 1998-йилда „Баннер“ журнали томонидан тақдим этиладиган мукофотга эга бўлади. Шунингдек, 1997-йилда Абдуллаев икки халқ ўртасидаги маданий муносабатларга бағишланган „Кто говорит“ деб намланган рус-фин антологиясини ҳам чоп эттиради. Кейинчалик китоб Й. Муллинен томонидан инглиз тилига таржима қилинади. Ушу тўплам ҳам Абдуллаевга катта шуҳрат олиб келади ва у яна бир бор 1998-йилда Россиянинг „Баннер“ журнали мукофотига сазовор бўлади[6].

Халқаро ҳамкорлик

2012-йилда Абдуллаев Фаннй Рубио ва Раинер Рилке каби таниқли ёзувчилар билан биргаликда „Тwо Линес 19: Пассагеwайс“ („Икки қатор 19: Ўтиш йўллари“) шеърий тўпламини нашр эттиради. Таржима санъати маркази томонидан чоп этилган ушбу тўпламда Абдуллаевнинг жаҳонга машҳур муаллифлар тажрибалари билан ўртоқлашувчи турли шеърлари келтирилган[8].

2015-йилда Абдуллаев Пенсилвания университетида бўлиб ўтган „Ёур Лангуаге Мй Эар“ („Сенинг тилим менинг қулоғим“) халқаро шеърият симпозиумида инглиз тилига таржима қилинган рус шеъряти намуналари билан қатнашади. Абдуллаев симпозиумда Полина Барскова, Кети Чукҳров, Алехандра Петрова, Александр Скидан ва бошқа бир қатор жаҳонга машҳур таржимонлар билан бир қаторда иштирок этади. Унинг ушбу тадбир давомида таржима қилинган бир қанча шеърлари кейинчалик инглиз тилидаги журналларда ҳам нашр этилади[9][10].

2017-йил апрел ойида Абдуллаев „Wордс Wитҳоут Бордерс“ („Чегара билмас сўзлар“) интернет-журнали билан ҳамкорликда Алекс Cигале ва Дана Голин томонидан таржима қилинган учта янги шеърларини чоп эттиради[11].

Фарғона мактаби

Шамшод Абдуллаэв она ватанида Фарғона шеърият мактабининг асосчиси ва энг кўзга кўринган шоирларидан ҳисобланади. У 1990-йилда ўзбек шоирлари Ҳамид Исмоилов ва Ҳамдам Зокировлар билан биргаликда ушбу мактабга асос солган[12].

Абдуллаев Фарғона мактабида деярли рус тилида яратилган ижод намуналаринигина нашр эттирар эди. Унинг таъкидлашича, бундан мақсад посцовет халқлари ўртасидаги маданиятлараро муносабатларни шу йўл билан янада мустаҳкамлаш бўлган.

Китоблари

  • Окраина: (Стихи). — Ташкент, 1987. (В составе сборника: Встреча: Стихи молодих поэтов. — Ташкент: Ёш гвардия, 1987. — 93 с.)
  • Промежуток: (Стихи) / Предисловиэ В. Кондратева. — СПб.: Митин журнал; Северо-Запад, 1992. — 36 с.
  • Медленноэ лето: (Стихи, эссе). — СПб.: Митин журнал; Ривера, 1997. — 46 с.
  • Двойной полден: Расскази, эссе. — СПб.: Борей-Арт, 2000. — 250 с.
  • Неподвижная поверхност: (Стихи) / Предисловиэ А. Скидана. — М.: Новоэ литературноэ обозрениэ, 2003. — 144 с. — (Поэзия русской диаспори).
  • Припоминающээся место: (Проза). — М.: Книжноэ обозрениэ (АРГО-РИСК), 2012. — 152 с. — („Малая проза“, вип. 8).
  • Приближениэ окраин: Стихи. Эссе / Предисловиэ А. Уланова. — М.: Новоэ литературноэ обозрениэ, 2013. — 160 с. — (Новая поэзия).
  • Перед местностю: (Стихи). — М.: Книжноэ обозрениэ (АРГО-РИСК), 2017. — 108 с. — (Воздух).
  • Другой юг: (Проза). — М.: Носорог, 2020. — 240 с.

Мукофот ва унвонлари

  • Андреи Белй мукофоти (шеърият йўналишида, 1993).;
  • „Байроқ“ журнали мукофоти (эссе йўналишида, 1998);
  • Шеърият йўналишида Россия мукофоти (2006);
  • Шеърият йўналишида Россия мукофоти (2013);
  • Жозепҳ Бродский жамғармаси стипендияси совриндори (2015).

Манбалар

  1. ↑ „Шамшад Абдуллаэв“. 2023-йил 10-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 15-ноябр.
  2. ↑ „Пеопле | Шамшад Абдуллаэв | Тҳе Ҳейман Cентер фор тҳе Ҳуманитиэс ат Cолумбиа Университй“. ҳейманcентер.орг. Қаралди: 2020-йил 4-феврал.
  3. ↑ „Фарғоналик таниқли шоир Шамшод Абдуллаев Олмаотада вафот этди“. озодлик.орг. Қаралди: 23-октабр 2024-йил.
  4. ↑ Флйнн, Моя; Космарская, Наталя; Сабирова, Гузел (Новембер 2014). „Тҳе Плаcе оф Меморй ин Ундерстандинг Урбан Чанге ин Cентрал Асиа: Тҳе Cитиэс оф Бишкек анд Фергҳана“. Эуропе-Асиа Студиэс. 66-жилд, № 9. 1501–1524-бет. дои:10.1080/09668136.2014.957926.
  5. ↑ 5,0 5,1 „Шамшад Абдуллаэв, пҳото, биограпҳй“. персона.рин.ру. Қаралди: 2020-йил 4-феврал.
  6. ↑ 6,0 6,1 6,2 „Шамшад Абдуллаев“. либрарй.фергҳана.ру. 2005-йил 22-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 4-март.
  7. ↑ 7,0 7,1 Платт, Кевин М. Ф. (2018-09-25). „Тҳе Wорлд'с Cентрал Асиан Ҳеарт: Тҳе Поэтрй оф Шамшад Абдуллаэв“. Cоммон Кноwледге (инглизча). 24-жилд, № 3. 461–463-бет. дои:10.1215/0961754Х-6940478. ИССН 1538-4578.
  8. ↑ „Тwо Линес 19: Пассагеwайс“ (эн-УС). Cентер фор тҳе Арт оф Транслатион | Тwо Линес Пресс. 2020-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 4-март.
  9. ↑ „Партиcипант Биос 2015 – Ёур лангуаге мй эар // Твой язык моё ухо“. wеб.сас.упенн.эду. Қаралди: 2020-йил 20-июл.
  10. ↑ „Публиcатионс – Ёур лангуаге мй эар // Твой язык моё ухо“. wеб.сас.упенн.эду. Қаралди: 2020-йил 20-июл.
  11. ↑ Абдуллаэв. „Тҳреэ Поэмс“. Wордс Wитҳоут Бордерс. Қаралди: 2020-йил 4-феврал.
  12. ↑ Корчагин, Кирилл (2017-10-02). „"Wҳен Wе Реплаcе Оур Wорлд …"“. Руссиан Студиэс ин Литературе. 53-жилд, № 3–4. 205–232-бет. дои:10.1080/10611975.2017.1416533. ИССН 1061-1975.

Ҳаволалар