Shamsiddin Isfahoniy
Шамсиддин Исфаҳоний (форсча: شمس الدین اصفهانی; 1249-йилда вафот этган) ўрта асрлардаги Анадолуда хизмат қилган форс вазири ва ҳарбий қўмондон эди. У Рум Салжуқийлари султонлиги султони Кайхусрав ИИнинг (ҳ. 1237-1246) ўринбосари (ноиб) ва унинг қўшинининг бош қўмондони бўлиб хизмат қилган. Султонликнинг Мўғул империясига расман бўйсунишидан сўнг, у Анадолу ҳудудида мўғул ҳукмдори Ботухон (ҳ. 1227–1255)нинг ўринбосари бўлган. Кейинчалик у Рум султонлигининг янги вазири бўлгач, ўз қудратининг энг юқори чўққисига етади ва Кайхусрав вафотидан кейин қисқа муддат султонликнинг де-факто ҳукмдорига айланади.
Ҳаёти
Косе Даг жангида мағлубиятга учраганларидан сўнг, салжуқийлар султонлиги Кайхусрав ИИ нинг ўринбосари (ноиб) ва султонлик қўшинининг бош қўмондони Шамсиддин Исфаҳоний бошчилигида мўғул ҳукмдори Ботухон ҳузурига дипломатик элчи юборди[1]. Охир-оқибат, Боту Кайхусрав ИИ га мўғулларнинг қарам ҳукмдори сифатида „ҳокимиятда“ қолишга, бунинг эвазига эса катта йиллик хирож тўлаш шарти билан, рухсат берди. Ўз саъй-ҳаракатлари эвазига Исфаҳоний саховат билан мукофотланди, у Анадолудаги Ботухоннинг ўринбосари этиб тайинланди. Кайхусравнинг вазири Муҳаззабиддин вафот этгач, Исфаҳоний Рум султонлигининг янги вазири бўлиб, шу тариқа Анадолудаги ҳокимиятини мустаҳкамлади[1]. Андреw Пеаcоcкнинг сўзларига кўра: „шундан кейин Салжуқ султонлари иккинчи даражали сиёсий рол ўйнайдиган, рақиб мўғул гуруҳлари томонидан тайинланган амалдорларнинг қўғирчоқларига айландилар“[1].
Кайхусрав ИИ 1246-йилда вафот этгач, Исфаҳоний „султонликдаги ҳақиқий ҳокимиятни қўлга киритди“[2]. У Кайхусравнинг тўнғич ўғлини, ҳукмдор сифатида Кайкавус ИИ номи билан, султонлик тахтига ўтқазди. Бу орада Исфаҳоний ўз иттифоқчиларини султонлик ҳудудидаги муҳим лавозимларга тайин қилган эди[1]. Шунингдек, у Кайхусравнинг беваси Продулия билан турмуш қурди, бу эса замондошлари томонидан қаттиқ қораланиш ва нафратга сабаб бўлгани айтилади[2]. Бар Эбрейнинг хабар беришича, улар ўғил фарзанд кўрган, бироқ у ҳақда бошқа ҳеч нарса маълум эмас[2].
Исфаҳоний учун ишлар яхши кечаётган эди, бироқ мўғул ҳукмдори Гуюкхон (ҳ. 1246-1248) Кайхусравнинг иккинчи ўғлини, ҳукмдор сифатида Қилич Арслон ИВ номи билан, янги султон сифатида тасдиқлашга қарор қилади. Эҳтимол, Гуюк „Анадолу устидан ҳокимият даъво қилган Боту рақибини заифлаштириш мақсадида бу тайинловдан фойдаланмоқчи бўлган“[1] бўлиши мумкин.
Вафоти
Исфаҳоний охир-оқибат 1249-йилда Қилич Арслон ИВ тарафдорлари томонидан ҳибсга олиниб, ўлдирилган[3][1]. Унинг ўрнига аввалги иттифоқчиларидан бири бўлган Жалолиддин Қаратой келган[1].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 1,5 1,6 Пеаcоcк 2010.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 Шукуров 2016, сс. 108–109.
- ↑ Шукуров 2016, с. 109.
Адабиётлар
- Пеаcоcк, Андреw (2010). "САЛЖУҚС иии. САЛЖУҚС ОФ РУМ". Энcйcлопаэдиа Ираниcа. ҳттп://www.ираниcаонлине.орг/артиcлес/салжуқс-иии.
- Шукуров, Рустам. Тҳе Бйзантине Туркс, 1204-1461. БРИЛЛ, 2016. ИСБН 978-9004307759.