Шамсиддин Муҳаммад Ҳаким Кеший Кешда туғилган олим, суфий ва ориф деб таърифланган. Алломанинг яшаши ва фаолияти кўпроқ Эронда бўлган. Унинг „Китоб ал-ҳоди фи-н-наҳв“ номли араб тили грамматикасига оид асари бўлган ва бундан ташқари асарлари ҳамда шеърий қасидаси ҳам бўлганлиги манбаларда келтирилган. Алломанинг шогирдлари талайгина бўлиб, Қутбиддин Маҳмуд ибн Масъуд ибн Муслаҳ Шерозий ҳам унинг шогирдларидан бўлган[1].

Манбалар

  1. ↑ Муҳаммад Н. Насаф ва кеш алломалари. – Т.: Ғ. Ғулом, 2006. – Б.29.