Shamsuddin Ahmad Shoh
Шамсуддин Аҳмад Шāҳ (бенгалча: শামসউদ্দীন আহমদ শাহ, 1433-1436) Ганеша хонадонига мансуб Бенгалнинг охирги султони. У Султон Жалолиддин Муҳаммадшоҳнинг ўғли ва меросхўри бўлган. Отаси вафот этгач, 14 ёшида тахтга ўтирган.
| Шамсуддин Аҳмад Шоҳ | |
|---|---|
|
| |
| Бенгал султони | |
|
Мансаб даври 1433 – 1436 | |
| Ўтмишдоши | Жалолиддин Муҳаммад Шоҳ |
| Вориси | Носириддин Маҳмудшоҳ |
| Дини | ислом, суннийлик |
Ёшлик
Аҳмад 1419-йилда отаси Жалолиддин Муҳаммад Шоҳ ҳукмронлиги даврида Бенгал султонлигининг ҳукмрон оиласида туғилган. Улар Ганеша сулоласига мансуб бўлиб, Аҳмаднинг бобоси Бенгал ҳиндуси Ража Ганеша эди. Аҳмаднинг отаси 1415-йилда мусулмон бўлган ва шунинг учун Аҳмад бенгал мусулмони бўлиб туғилган.
Ҳукмронлик даври

Аҳмаднинг отаси ҳижрий 837-йилда (милодий 1433-йил ноябр/декабр) Рабиъат-Сонийда вафот этган ва шунинг учун Аҳмад 14 ёшида тахтга ўтирган[1].
Фириштанинг сўзларига кўра, у отасининг либерал сиёсатига эргашган ва адолат ва хайрия ишлари билан машҳур бўлган[2]. Унинг отаси мамлук султони Барсбай билан яхши алоқада бўлган, у Жалолиддинга инвестиция, фахрий либос ва эътироф ёрлиғини ҳадя қилган[3][4]. Жалолиддин ўз совғаларини Барсбайга жўнатиб улгурмай вафот этган, шунинг учун бу ишларни Аҳмадшоҳ давом эттирган. Аҳмадшоҳ совғаларни жўнатишни бироз кечиктирган, лекин шунга қарамай отасининг тайёрлаб қўйган совғаларини жўнатиб юборган, шу билан бирга ўзининг туҳфаларини ҳам қўшибган[5]. Ҳаммаси бўлиб, совғалар 12 000 дан ортиқ қизил сандиарга жойланган ва кийим-кечак, пахта, занжабил, миробалан ва бошқа зираворларни ўз ичига олган. Бенгалиядан Ҳинд океани орқали Қоҳирага кетаётган элчи Жидда қирғоғида чўкиб кетган.
Вафоти
Аҳмадшоҳ бор-йўғи 3 йил ҳукмронлик қилган. Унинг меросхўрлари бўлмаган. Ҳукмронлиги тартибсизлик ва анархия билан, шу жумладан Иброҳим Шоҳ Шарқий бошчилигидаги босқиннинг амалга оширилганлиги билан ажралиб туради. У онаси ва отаси билан Эклахи мақбарасига дафн этилган[6].
Замонавий тарихчи Фиришта Аҳмадшоҳнинг хизматкорларидан бири „Носириддин Ғулом“ ўлимидан сўнг тахтни эгаллаганини ёзиб қлдирган. 18-аср тарихчиси Ғулом Ҳусайн Салимнинг таъкидлашича, Аҳмаднинг ўзи унинг икки хизматкори Шодихон ва Носирхон томонидан ўлдирилган. Улар Носирхон билан ўзаро курашиб, назоратни эгаллаб олган[7]. Бенгал зодагонлари Хонни қисқа ҳукмронлик даврида тахтдан туширишга муваффақ бўлишган. Кейинчалик зодагонлар Маҳмуд исмли деҳқонни Бенгалиянинг биринчи ҳукмрон сулоласи Илёс Шоҳий авлодидан дея таништириб, тахтга ўтқазганлар[2][8].
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ Сиддиқ, Моҳаммад Юсуф „Инсcриптионс оф тҳе Султанате период“, . Эпиграпҳй анд Исламиc Cултуре: Инсcриптионс оф тҳе Эарлй Муслим Рулерс оф Бенгал (1205-1494). Роутледге, 19-Нов 2015-йил — 139-бет.
- ↑ 2,0 2,1 Мажумдар, Р. C. (эд.) (2006). Тҳе Делҳи Султанате, Мумбаи: Бҳаратия Видя Бҳаван, п.211
- ↑ Ал-Сакҳаwи. Ал-Даw ал-лами` ли аҳли ал-Қарни ал-Таси (ар).
- ↑ ʻАбдаллāҳ Муḥаммад Ибн-ʻУмар ал-Маккī ал-Āṣафī ал-Улугҳкҳāнī Ҳажжī ад-Дабир. Зафар ул wāлиҳ би Музаффар wа āлиҳи (ар).
- ↑ Абдул Карим. Cорпус оф тҳе Муслим Cоинс оф Бенгал: (доwн то А. Д. 1538). Асиатиc Соcиэтй оф Пакистан, 1960.
- ↑ „Адина Масжид“. АСИ, Колката Cирcле. 2022-йил 9-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 30-июн.
- ↑ Салим, Гулам Ҳуссаин. Риязу-с-Салатин: Ҳисторй оф Бенгал. Асиатиc Соcиэтй, Баптист Миссион Пресс, 1902 — 119-бет.
- ↑ Феришта, Маҳомед Касим. Ҳисторй оф тҳе Рисе оф тҳе Маҳомедан Поwер ин Индиа, Тилл тҳе Еар АД 1612 Бриггс, Жоҳн: . Ориэнтал Боокс — 199-бет.