Шаннон — Ирландиядаги энг катта даре. Узунлиги 368 км, ҳавзасининг майдони 15,7 минг км². Қатор жойлашган кўллар орқали Марказий текисликдан оқади, этуарий ҳосил қилиб Атлантика океанига қуйилади. Ёмғир сувидан тўйинади. Куз ва қиш ойларида серсув, езда суви камаяди. Ўртача сув сарфи 200 м³/сек. ЛохАллен кўлидан бошлаб кема қатнайди. Иккита канал орқали Дублин билан боғланган. Қуйилиш ерида Лимерик денгиз порти жойлашган.

Шаннон (дарё)


Давлат

Манбалар