Шантар ороллари - Охота денгизининг ғарбий қисмидаги 15 ороддан иборат архипелаг. РФ Хабаровск ўлкасида. Умумий майдони 2500 км². Энг йирик ороллари Катта Шантар, Феклистов, Кичик Шантар, Беличий. Ер юзаси кирлардан иборат. Энг баланд жойи 701 м. Киши совуқ, ёзи илиқ. Аралаш ўрмонлар (оққарағай, даурия тилоғочи, аян қарағайи) билан қопланган, қирларнинг юқори қисмлари ўтлоқ. Ороллар атрофидаги сувда балиқ овланади. Оролларда тезтез туман тушади, атрофида сув кўтарилиши ва пасайиши кучли.