Shanxay
Бу мақолада манбалар <реф></реф> тегларига олинмаган ёки умуман кўрсатилмаган. |
Шанхай — Хитойдаги шаҳар. Янсзи дарёси эстуарийсида, унинг ўнг ирмоғи — Хуанпу дарёси бўйида жойлашган. Мамлакатнинг аҳолиси энг кўп шаҳри, дунё бўйича ҳам олдинги ўринларда. Атрофидаги ҳудудлар билан алоҳида маъмурий бирлик сифатида ажратилган. Аҳолиси 13,1 млн. Киши (1998). Ш. — Хитойнинг йирик саноат, транспорт ва савдо маркази. Йирик денгиз ва даре порти, мамлакат ташқи юкларининг ярмидан ортиғи шу порт орқали ўтади. Транспорт йўли, автомобил йўлларининг муҳим чорраҳаси. Мамлакатда ишлаб чиқариладиган саноат маҳсулотининг деярли 15% шаҳрига тўғри келади. Саноат ялпи маҳсулотининг 50% ни оғир саноат беради. Машинасозлик саноати ривожланган: электроэнергетика, нефт, тўқимачилик, кончилик, полиграфия, қоғоз ва озиқовқат саноатлари учун жиҳозлар, электр жиҳозлари, радио ва электроника аппаратуралари, автомобиллар, денгиз кемалари, станоклар, кино ва фотоаппаратлар, соат ва бошқа ишлаб чиқарилади. Ташқаридан келтириладиган хом ашё ҳисобига кимё саноати (минерал ўғитлар, кислоталар, пластмасса, синтетик смола, резина, фармацевтика буюмлари ишлаб чиқариш) ривож топган. Нефт қайта ишланади. Жаҳондаги энг йирик тўқимачилик саноати марказларидан. Озиқовқат, хусусан, тамаки саноати корхоналари ишлаб турибди. Ҳунармандчиликда суяк, ёғоч ўймакорлиги, тош ва металл буюмлар ясаш, каштачилик ва тўқимачилик ривожланган. Йирик нашриётлар, унтлар, педагогика институтлари, Хитой Фанлар академияси филиали, илмий тадқиқот муассасалари, илмий жамиятлар, расадхона, кутубхоналар, музейлар бор.
Шанхай | |
|---|---|
|
Хитойда Шанхайнинг жойлашуви | |
| Ҳудудий бирлик тури | Муниципал шаҳар |
| Асос сана | 5-ВИИ аср |
| Ҳукумат | |
| • мер | Ҳанг Зҳен |
| Зичлиги | 2640.3 киши/км2 |
Шаҳарнинг марказий қисми ва асосий саноат рнлари Хуанпу дарёсининг чап соҳилида. Марказдан жанубий томон шаҳарнинг тарихий негизи ҳисобланган қисми — Нандаода меъморий едгорликлар, шунингдек, ҳунармандчилик устахоналари жойлашган.
СҲ. ўрнида қадимда балиқчилар отлоги бўлган. ХВИ асрдан савдо ва ҳунармандчилик маркази. 1842-йилдан Нанкин шартномасига мувофиқ, хорижий савдо учун очиқ деб эълон қилинган. 1854-йилдан Букж Британия, АҚСҲ ва Франсия эгаллаб олиб, 1937-йилгача шаҳар божхонасини бошқарганлар. ХИХ асрнинг 2-ярмидан мамлакатнинг йирик саноат ва савдо марказига айланиб борди. 1937—45 йилларда Япония қўшинлари босиб олган.
Шаҳар марказидаги бинолар Европа меъморлиги ва миллий анъанавий услублар уйғунлигида қурилган. Меъморий ёдгорликдардан (ХВИ—ХИХ асрларга оид Линхуа пагодаси, Ченхуанмяо ва Юйфеси (нефритли Будда ҳайкали билан) ибодатхоналари ва бошқа сақланган.
шаҳрида халқаро миқёсдаги учрашувлар ўтказилади.

Шанхай(хитойча 上海) - Хитой Халқ Республикаси ҳудудидаги шаҳар.
Номнинг келиб чиқиши
Шангҳаи номи ёзиладиган биринчи иэроглифнинг маъноси «устида», «тепа», «кирмоқ/чиқмоқ», иккинчисинг маъниси— «денгиз»дир. Шанхай ше'васида /зɑ̃.'ҳе/ (занхе)деб талаффуз қилинади. Биринчи маротаба бу ном Сун сулоласи пайтида (ХИ аср) тилга олинган. Шанхай со'зининг ма'носи ҳақида ҳар хил фикрлар билдирилган,лекин расмий Хитой тарихсунослари шаҳар «юқори денгиз» деган маънони билдиради дейишган (海之上洋)).
Ғарбда Шанхайни ҳар хил номлар билан аташган. «Шарқий Париж», «Шарқ қироличаси», «Шарқ марвариди» ва ҳатто «Осиё фоҳишаси» деб ҳам аташган.
Фотогалерея
- Шанхай
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Географияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |