Шанхай довони ёки Шанхайгуан (хит. ан’анавий 山海關, соддалаштрилган 山海关, пинйин: Шāнҳǎи Гуāн) Буюк Хитой деворидаги асосий довонлардан бири, Мин девори бўйлаб энг шарқий таянч нуқтаси бўлиб, Лиаохи йўлагидаги энг тор нуқтада жойлашган. У Хебей провинсиясида, Ши дарёсининг шарқий қирғоғида, Ян тоғлари ва Лиаодун кўрфази қирғоғида жойлашган.

Шанхай довони
Шанҳаи Гуан
Қадимий аждар боши (老龙头). Шанхай довони қисми. Буюк Хитой девори Боҳай денгизи билан туташадиган ҳудуд
Кесиб ўтганПекин–Ҳарбин темир йўли
ЖойлашувШанҳаигуан округи, Қинҳуангдао, Хебей, Хитой
Координаталари40°00′33.71″Н 119°45′14.92″Э / 40.0093639°Н 119.7541444°Э / 40.0093639; 119.7541444
Shanxay dovoni is located in China
Shanxay dovoni
Shanxay dovoni is located in Hebei
Шанхай довони (Ҳебеи)
Шанхайгуаннинг асосий дарвозасидаги "Осмон остидаги биринчи довон" лавҳаси

1961-йилда довон Хитой Давлат Кенгаши томонидан миллий даражада ҳимояланган асосий тарихий ва маданий обида сифатида рўйхатга олинган[1] ва 1987-йилда ЮНЕСКО томонидан Буюк деворнинг бир қисми сифатида Жаҳон мероси рўйхатига киритилган.[2]

Довон Мин сулоласи Буюк деворининг шарқий нуқтасидаги машҳур сайёҳлик ҳудудидир. Деворнинг Бохай денгизи билан туташган қисми "Қадимги аждаҳо боши" номини олган.[3] Довон қарийб 300 км (190 ми) Пекиндан шарқда ва шимоли-шарқда Шенянгга ўтадиган Жингшен темир йўли орқали боғланган.

Хитой тарихи давомида довон Шимоли-Шарқий Хитой (Манжурия) этник гуруҳлари, жумладан, Хитан, Журчен ва Манжурларга қарши мудофаа пости бўлиб хизмат қилган. Шанхай довони Буюк девор шарқий чеккасининг бошланғич нуқтаси бўлиб, чегарани қўриқлаш учун биринчи тўсиқдир. Шунинг учун у "Осмон остидаги биринчи довон" (天下第一关) деб номланади.[4]

Тарихи

Ян тоғининг жанубида ва Бохай денгизининг шимолида жойлашган довон асрлар давомида Шимоли-Шарқий ва Марказий Шарқий Хитой ўртасидаги тор йўлни мудофаа қилиб келган. Бу ерда Шимолий Си сулоласи, Суй сулоласи ва Тан сулоласига асос солинган. Тан даврида бу жой Югуан деб аталган ва 785-йилга келиб у ерда гарнизон ташкил этилган. Югуандан Жинниукоугача яна саккизта гарнизон ташкил этилган. Сўнгги Тан ва Беш сулола даврида ҳудуд автоном губернаторлар томонидан назорат қилинган. Беш сулола даврида ҳеч қандай гарнизонлар (Югуандан ташқари) қолмаган. Ҳудуд ва довонлар кейинчалик Лиао сулоласи томонидан назорат қилинган. Лиао ҳозирги Шанхайгуанда, Югуаннинг шарқида Сянмин округига асос солган. Жин ва Юан сулоласи давридаги ҳудудда гарнизонлар қурилган.[5] 1381-йилда Мин генерали Сю Да ва унинг аскарларига эски Ёнгпинг ва Жиэлинг довонларини та'мирлаш буюрилди. Шундан келиб чиқиб, улар ҳозирги довонни қурдилар. У тоғлар ва денгиз ўртасида жойлашганлиги сабабли Шанхайгуан (сўзма-сўз "тоғ-денгиз-довони") деб номланган. ХВИ асрнинг охирида Мин генерали Қи Жигуанг довон атрофида ҳарбий шаҳарни қуриш ва мустаҳкамлашни бошлади. Шарқда, жанубда ва шимолда шаҳарлар ва қал'алар қурди. Бу уни Хитойдаги энг мустаҳкам довонлардан бирига айлантирди.

Син сулоласи императори Сянлун даврида Шанхай довони Ёнгпинг саройи юридикцияси остидаги Линю округи қароргоҳига айланди. Син сулоласининг сўнггида қирғоқ мудофаасини мустаҳкамлаш учун кўплаб қал'алар қурилди. Хитой Республикаси даврида довон Фенгтиан гуруҳи, Хитой Республикаси Миллий ҳукумати, Япония армияси ва Жирелиао ҳарбий ҳудуди назорати остида бўлди. У 1948-йил 27-ноябрда Шимоли-Шарқий дала армияси томонидан эгалланган. Хитой Халқ Республикаси ташкил топганидан кейин Шанхай довони дастлаб Лиаохи провинсияси, кейинроқ Хебей вилояти юридиксияси остида бўлган.

Бугунги кунда Шанхай довони Буюк девордаги энг яхши сақланиб қолган довонлардан биридир.[6]

Шанхай довони жанги

1644-йилда Ли Зиченг қўзғолончилар қўшинини Мин сулоласи пойтахти Пекинга олиб кирди ва бу Мин сулоласининг расмий тугашини белгилаб берди. Пойтахтни эгаллаб олгандан сўнг, Ли Буюк девор шимолидаги кучли Нингюан гарнизонининг қўмондони Мин генерали Ву Сангуининг ёрдамини олишга ҳаракат қилди. Лига бўйсунишдан кўра, Ву Манжурларнинг Син сулоласи билан боғланиб, қўзғолончиларни пойтахтдан ҳайдаш учун кучларни бирлаштиришни таклиф қилди. Син регенти Доргон Вунинг таслим бўлишини қабул қилиш учун ўз қўшинини Шанхай довонига йўллади. Ву ва манжурлар биргаликда довон яқинида Ли Зиченг қўшинини мағлуб этишди ва Ли пойтахтни тарк этишга мажбур бўлди. Синлар ғалабаси уларнинг армиясига Пекинга қаршиликсиз киришига имкон бериб, уларни Хитойда ҳукмрон кучга айлантирди.[7]

Кейинги тарихи

Шанхайгуан, 1900-йилда ўтаётган саёҳатчи томонидан чизилган

Син даврида Шенянг ва Пекин ўртасида жойлашган Шанхай довони "пойтахтларнинг калити" деб аталган. Республика даврида, шунингдек, Саккиз Миллат Иттифоқи ва Иккинчи Жаҳон уруши даврида довон кўплаб тўқнашувларга гувоҳ бўлган.

1911-йилги Британниcа энсиклопедиясида шундай дейилган:

"СҲАНХАЙ-КВАН, Хитойдаги Чиҳли провинсиясининг энг шарқидаги гарнизон шаҳар. У Буюк Хитой деворидаги тепаликлар оралиғида денгизга бирлашиб, Хитой ва Манжурия ўртасидаги жойда жойлашган. Бу муҳим ҳарбий нуқта Манжурия ва Хитойнинг катта текислиги ўртасидаги савдо йўлидир. Тиэнцин ва Такудан Император Шимолий темир йўли, (174 м.) довондан ўтади ва Лиао-тун кўрфази қирғоғи бўйлаб Ниучванг шартнома портигача боради. У Порт Артурдан Сибир магистралига олиб борадиган темир йўллар билан боғланади. Довон 1899-йил 28-апрелдаги Буюк Британия ва Россия ўртасидаги конвенсияда белгиланганидек, Россия та'сир доирасининг жанубий чегарасини ташкил этди.

1900-йил июл ойида 15 000 япон қўшини ихетуанлар қамалидан халос бўлиш учун Пекинга юришдан олдин Шанхай довонида тўхтади. Ҳудудни тўхташдан олдин бомбардимон қилиш шарт эмас эди. Чунки у ерда жуда кам хитойлик қўшинлар мавжуд эди.[8] Шанхай довонида япон ва франсузларнинг маст қўшинлари ўртасида жанжал содир бўлганида иттифоқчилар ўртасидаги муносабатларга зарба берилди. Жангда учта франсуз ва етти япон аскари ҳалок бўлди. Беш франсуз ва 12 япон яраланди.

1945-йил ноябр ойида Шимоли-Шарқий Халқ Озодлик Армияси (ПЛА) Шанхайгуанни жанубдан ҳужум қилаётган Гоминдан кучларига қарши ушлаб туришга ҳаракат қилди. Улар Чанг Кайшини Манжуриядан чиқариб юбормасликка ҳаракат қилишди. 10 000 кишилик ПЛА кучлари жиҳозланмаган ва позицияни ҳимоя қилиш учун жуда кам бўлганлиги учун Сипингга чекинишди.

Тузилиши

Шанхай довони - Буюк Хитой девори океан билан учрашадиган жой (Бохай денгизида).

Шанхай довони квадрат шаклида қурилган бўлиб, периметри тахминан 4 км (2.5 ми). Деворларнинг баландлиги 14 метр (46 фт), қалинлиги 7 метр (23 фт)га етади. Шарқий, жанубий ва шимолий томонлари чуқур, кенг хандақ билан ўралган, унинг устига кўприклар қурилган. Довоннинг ўртасида баланд қўнғироқ минораси жойлашган.

Шанхайнинг тўрт томонида бир вақтлар дарвоза ёки мен (門) бўлган. Чжèндōнг дарвозаси (鎮東門) шарқий деворда, Йíнғēн дарвозаси (迎恩門) ғарбда, Вангянг дарвозаси (望洋門) жанубда ва Wēиюǎн дарвозаси (威遠門) шимолда жойлашган. Асрлар давомида та'мирланмаганлиги сабабли бугунги кунда фақат Чжèндōнг дарвозаси сақланиб қолган. Бу дарвоза Пекин томонда, довондан ташқарида жойлашганлиги туфайли энг муҳим дарвоза эди.

Транспорт

Пекин-Харбин темир йўли ва Тянсзян-Шанхайгуан темир йўлидаги Шанхайгуан темир йўл станцияси Шанхай довонигача бўлган йўлдаги энг яқин темир йўл станциясидир.

Манбалар

  1. ↑ Чина Cултурал Ҳеритаге, Иссуэс 1-6. Чина Cултурал Ҳеритаге Магазине Агенcй, 2009 — 93–-бет. 
  2. ↑ Сcиэнcе анд Течнологй Ачиэвеменц ин Ҳисторй оф Чина. Фореигн Лангуагес Пресс, 25 Жануарй 2018 — 155–-бет. ИСБН 978-7-119-06386-7. 
  3. ↑ „Олд Драгон'с Ҳеад—wҳере тҳе Греат Wалл оф Чина меэц тҳе сеа“. Тҳе Тимес оф Индиа (2014-йил 8-сентябр).
  4. ↑ Эдиториал Департмент оф Зҳонгҳуа Боок Cомпанй. Чинесе Анcиэнт Cултуре Cоммон Сенсе фор Элементарй Счоол Студенц. Зҳонгҳуа Боок Cомпанй, 9 Април 2018 — 88–-бет. ИСБН 978-7-101-13020-1. 
  5. ↑ Интернатионал Диcтионарй оф Ҳисториc Плаcес, Волуме 5: Асиа анд Оcеаниа Счеллингер: . Чиcаго: Фитзрой Деарборн Публишерс, 1996 — 739-бет. ИСБН 1-884964-04-4. 
  6. ↑ Чина'с Топ 10 Пассес. Хи'ан Мап Публишинг Агенcй, 2003. ИСБН 978-7-80670-384-7. 
  7. ↑ Wакеман 1985, сс. 290–318
  8. ↑ Страиц Тимес, 18 Жулй 1900, п.2

Библиография

  • Wакеман, Фредериc (1985), Тҳе Греат Энтерприсе: Тҳе Манчу Реcонструcтион оф Империал Ордер ин Севентеэнтҳ-cентурй Чина, Беркелей: Университй оф Cалифорниа Пресс, ИСБН 0520048040