Shanyuy
Шанюй — қад. туркийларда "император" маъносида қўлланган унвоннинг хитой манбаларидаги шакли. Ҳун империяси (мил. ав. ИИИ аср) ҳукмдорларининг бош унвони бўлиб, мил. ВИ асргача мавжуд бўлган бир қанча туркий давлатларда ишлатилган. Ханшу ("Хан сулоласи тарихи") йилномасида хун ҳукмдорлари уларнинг тилида "Тенгли куту шанюй" деб аталиши ва тенгли сўзининг ҳун тилида "тангри, осмон", куту "ўғил", Ш. эса "кенг ва буюк" маъносини билдириши қайд этилади. Бир қатор тадқиқотчиларга кўра, мазкур жумладаги иккинчи сўз куту "қут, бахт" сўзлари билан алоқадор бўлиб, "тангри қути" ибораси "худо бахт ато этган" маъносида эканлигини таъкидлашади. Шунингдек, Ш. сўзинитуркий дабғу(ябғу) унвони билан алокадор хисоблашади.
Адабиёт
- Бичурин Н.Я., Собрание сведений о народах, обитавших в Средней Азии в древние времена, т. 1—3, М.—Л., 1950—53.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |