Shaqildoq ilonlar
Шақилдоқ илонлар, чинқироқ илонлар — заҳарли илонлар оиласи. Узунлиги 3,6 м гача. Бошининг 2 ёнида (кўзи билан бурун тешиклари оралиғида) иссиқ қонли ҳайвонларни масофадан сезадиган 2 та иссиқ сезувчи органи бор. Боши учбурчак шаклда бўлиб, устки томони йирик қалқончалар билан қопланган. Тангачалари устида тароқчалар бор. Думи остида 2 қатор дум ости қалпоқчалари жойлашган. Айрим Шақилдоқ илонлар думи учки қисмида шақилдоқ бўлади. Шақилдоқ кейинги қирралари билан бир-бири устига тахланиб турадиган мугуз ғилофлардан иборат. Шақилдоқ илонлар туллаган сайин ғилофлар сони ортиб боради. 4 уруғи, 120 тури (жумладан, 2 та ҳақиқий Шақилдоқ илонлар) мавжуд. Шимолий ва Жанубий Америка, Осиёда тарқалган. Ўзбекистонда қалқонтумшуқ илон учрайди; унинг шақилдоғи бўлмайди.
СҲ.и. ерда, дарахтда, сув ҳавзалари яқинида яшайди. Майда умуртқали ҳайвонлар билан озиқланади. Тухумдан тирик туғади. Айрим турлари териси ва гўшти учун овланади. Заҳари тиббиётда фойдаланилади. Бир неча тури Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи Қизил китобига киритилган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |