Шақшақлар - чумчуқсимонлар туркуми оиласи, 50—60 уруққа мансуб 300 га яқин тури маълум. Танаси 10—40 см, вазни 10—200 г. Айрим турларининг нари ва модаси ранги яхши фарқ қилади. Ерда, буталар, дарахтларда фаол ҳаракатланади. Антарктидадан бошқа ҳамма қитъаларда тарқалган. Ерга ва ўсимликларга, баъзи турлари ковакларга уя ясайди. Модаси уя қуриб, 2—6 та тухумини 12—15 кун босади. Болаларини иккала жинс уясида 12—15 кун боқади. Ҳар хил ҳашаротлар, ўсимликлар меваси ва уруғлари билан озиқланади. Ўзбекистонда 37 тури учрайди.