Шараф ал-Дин Кҳан б. Шамс ал-Дин б. Шараф Бег Бедлиси-тарихчи, ёзувчи ва шу билан бирга шоир ҳам эди. У фақат форс тилида ёзган. Эроннинг марказий қисмидаги Арак ва Қум ўртасидаги Қора Руд қишлоғида туғилган. Ёшлигида Сафавийлар саройига юборилади ва шу ерда таълим олади.

Шарафкҳан Бидлиси
Эмир, Мир анд Кҳан
Эмир оф Битлис
Ўтмишдоши
  • Шамсаддин Бег (ас эмир оф Битлис)
  • Улама Текелü Ҳан[1] (ас бейлербей оф Битлис)
Давомчиси Шамсаддин Бег Абулмалик
Фарзандлари Шамсаддин Бег Абулмалик
Тўлиқ номи
Шараф Кҳан Бидлиси
Сулола Рожки
Отаси Шамсаддин Бег
Онаси А даугҳтер оф Эмîр Ҳан Мусуллу[2]
Дини Сунни Ислам
Шараф Хон Бидлиси ҳайкали, Ироқ Курдистони, Силемани шаҳридаги Слемани жамоат боғи

У 1597-йилда ёзилган ўрта асрлар курд тарихига оид энг муҳим асарлардан бири бўлган “Шарафнома”нинг муаллифи ҳисобланади. У инсон ўз асарларида 16-асрдаги курдлар ҳаёти ва курд сулолалари ҳақида яхши тасвир ярата олган. Асарлари Эрон ва курдзабон мамлакатлардан ташқари Шараф Бег Бедлиси ўз асарларини бошқа олимлар томонидан таржима қилиш орқали курд адабиёти ва жамиятларига таъсир ўтказган.

У шунингдек, иқтидорли рассом, зиёли, ўқимишли одам бўлган. Тарихда бўлгани каби математика ва ҳарбий стратегия бўйича ҳам юқори натижаларга эришган.

Ҳаётининг бошланғич даври

Шарафхон Бидлисий 1543-йил 25-февралда Эроннинг Марказидаги вилоятда Гармроод қишлоғида, отаси сургунда юрган пайтида туғилган. Унинг отаси курд беги Шамшеддин[3].

Шараф Кҳан ўша пайтда Битлис амирлигини [4] бошқарувчи Рожа қабиласининг аъзоси бўлган ва камида 9 асрдан бери мустақил амирлик сифатида вақти-вақти билан ҳукмронлик қилган. Шунинг учун Шарафхон ҳеч қачон "хон" деган умумий қабила унвонини қабул қилмаган, унинг ўрнига эса амир ёки мир, "шаҳзода" каби қироллик унвонини афзал кўрган ҳисобланади. У кўпроқ Мир Шараф (Шаҳзода Шараф) номи билан машҳур бўлган.

Кейинчалик эса унинг оиласи Сафавийлар сулоласи ҳимоясига олинган[5]. У Таҳмасб саройида таҳсил олган ва 1596-йилда шундай ёзган:

Бедлисий ўзининг Қур'он та'лимотларини, шариат, тақво ва поклик асосларини ўқишни ўз ичига олган тарбияси ҳақида гапирди. Шоҳ Таҳмаспнинг диний фе'л-атвори туфайли Бидлисийни диний уламолар танишган, улар уни ёвуз одамлардан огоҳлантирадилар, ва аксинча, яхшилар билан дўстликка да'ват этган. Бидлисий камолотга эришгач, жанг сан’ати (сипаҳигира), камондан ўқ отиш, поло, пойга, қиличбозлик, рицарлик ўгитлари – инсонпарварлик ва саховатпешаликни ўргатади[6].

1576-йилда Сафавийлардан бўлганТаҳмасб унга Мирс Мир унвонини бериб, Эроннинг барча курд қабилаларига бошлиқ этиб тайинлайди.1578-йилда Усмонлилар султони Султон Мурод ИИИ Шарафхонга амир унвонини беради ва Битлис амирлигининг Мири бўлади[7].1578-1588-йиллар орасида Шарафхон деярли барча Усмонлиларнинг форсларга қарши ўтказган урушларини бошқарган[8]. 1597-йилда Шарафхон ўз сулоласи ҳокимиятини ўғли Самс-ад-Динга беради[9].

  1. ↑ Кемал Ҳ. Карпат. Оттоман Бордерландс: Иссуэс, Персоналитиэс, анд Политиcал Чангес. Cентер оф Туркиш Студиэс, Университй оф Wисcонсин, 2003 — 150-бет. 
  2. ↑ Осман Гази Öзгüденли (1988–2016). "ŞЭРЕФ ҲАН (ö. 1012/1603-1604) Şэрефнâме адлı тариҳийле меşҳур олан Битлис ҳâкими." (Туркиш). ТДВ Энcйcлопедиа оф Ислам (44+2 волс.). Истанбул: Туркие Диянет Фоундатион, Cентре фор Исламиc Студиэс. ҳттпс://исламансиклопедиси.орг.тр/сереф-ҳан. 
  3. ↑ Гунтер, Мичаэл М.. Тҳе А то З оф тҳе Курдс (эн). Сcареcроw Пресс, 22 Жуне 2009. ИСБН 978-0-8108-6334-7. 
  4. ↑ Актüрк, Аҳмет Сердар (2018). "Фамилй, Эмпире, анд Натион: Курдиш Бедиркҳанис анд тҳе Политиcс оф Оригинс ин а Чангинг Эра" (эн). Жоурнал оф Глобал Соутҳ Студиэс 35 (2): 393. дои:10.1353/гсс.2018.0032. ИССН 2476-1419. ҳттп://жоурналс.упресс.уфл.эду/ЖГСС/артиcле/виэw/729. 
  5. ↑ Сингҳ, НК. Энcйcлопаэдиc Ҳисториограпҳй оф тҳе Муслим Wорлд. Глобал Висион Публишинг Ҳоусе, 2004. ИСБН 9788187746546. 
  6. ↑ Р. Бабаиэ, Суссан. Славес оф тҳе Шаҳ: неw элитес оф Сафавид Иран. Блоомсбурй Аcадемиc, 2004. ИСБН 9781860647215. 
  7. ↑ Эппел, Мичаэл „Тҳе Курдиш эмиратес“, . Роутледге Ҳандбоок он тҳе Курдс (эн). Роутледге Ҳандбоокс Онлине, 8 Аугуст 2018 — 35–47-бет. ДОИ:10.4324/9781315627427-4. ИСБН 978-1-138-64664-3. 
  8. ↑ Н. С. Селлерс, Мортимер. Тҳе Неw wорлд ордер: совереигнтй, ҳуман ригҳц, анд тҳе селф-детерминатион. Берг Публишерс, 1996. ИСБН 9781859730645. 
  9. ↑ Глассен, Эрика. "БЕДЛĪСĪ, ŠАРАФ-АЛ-ДĪН КҲАН". Энcйcлопæдиа Ираниcа. ҳттп://www.ираниcаонлине.орг/артиcлес/бедлиси-сараф-ал-дин-кҳан-б. Қаралди: 31 Марч 2015.