Шарафуддин Роқимий – (?-1702) – адабиёцҳунос ва тарихнавис. Бухоро хони аштархоний Субхонқулихон даврида Аълами Калон лавозимида фаолият кўрсатган. У асли андижонлик бўлиб, ХВИИ асрнинг охири – ХВИИИ асрнинг биринчи чорагида яшаб ижод этган[1]. Розен ва Александр Семёнов ва Академик Бўрибой Аҳмедовнинг ўз тадқиқотларида Шарафуддин Роқимий тўғрисида маълумотлар келтирилшган. Унинг отаси Нуриддин эканлиги бўлиб, аҳоли орасида охун мулла Фарҳод номи билан машҳур бўлган. Унинг болалиги Шоҳрухияда ўтган. Шарафуддин Роқимий дастлаб мактабда, кейинчалик эса мадрасада таҳсил олади. У шеърий санъатда алоҳида ўринга эга бўлиб, Роқимий тахаллуси билан ижод қилган. Роқимийнинг ягона тарихий асари „Тарихи томм“ бўлиб, Хуросон, Ўрта Осиё, Ҳиндистон, Эрон минтақаларида яшаган 200 дан ортиқ машойих ва шоирлар, уламолар, давлат арбоблари, ҳукмдорлар ҳақида батафсил маълумотлар келтирилган. Асарда ўша даврда шоирлар томонидан битилган шеърлар жамланган[1]. „Тарихи томм“ „Тарихи касира“, „Тарихи Мир Саид Шариф Роқим“ „Тарихи Роқим“ каби номлар билан ҳам машҳур. Асарда мамлакатда бунёд этилган бинолар, тоқлар, масжид ва мадрасалар ҳақида ҳам маълумот учратиш мумкин. Шарафиддин Роқимнинг „Тарихи томм“ асарида Амир Темур ва темурийлар, шайбонийлар, Аштархонийлар даврида яшаган ҳукмдор ва алломалар, уларнинг ҳаёти ва фаолияти, улкан бунёдкорлик ишлари ҳақида тарихий фактлар мавжуд. „Тарихи томм“ асарининг қўлёзма нусхаларидан бири Меҳрожиддин Амоновнинг шахсий кутубхонасида сақланади. Ушбу нусха бошқаларига қараганда тўлиқ бўлиб, 310 бетдан иборат. Асарнинг биринчи ва иккинчи бетларида асар номи „Тарихи томм“, „Тарихи касира“, муаллифи эса Роқим деб кўрсатилган[2].

Шарафуддин Роқимий
Таваллуди
Вафоти 1702
Отаси Охунд мулла Фарҳод
Онаси ?

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Ҳамиджон Ҳотидий 2016, с. 351.
  2. ↑ „Тарихи томм“ ўтмишнинг муҳим саналаридан сўзлайди

Адабиётлар

  • Шарафуддин Роқимий. Тарихи томм. Тошкент: Маънавият нашриёти, 1998 — 155-бет. 

Ҳаволалар