Шарбат — янги узилган ва терилган мева, резавор мевалар ҳамда сабзавотлардан сиқиб олинадиган ширали суюқлик, мева суви. Шарбатдан вино, шинни, мармелад, патока ва бошқа ширинликлар ишлаб чиқарилади. Қайнатиб, консерваланган ҳолда ёки бевосита истеъмол қилиш мумкин бўлган тўйимли, шифобахш, парҳез ичимлик ҳисобланади. Энг кўп истеъмол қилинадигани — узум, олма, олча, олхўри ва помидор шарбатларидир. Узум ҳарбати таркибида 15% қуруқ модда (шу жумладан, 13,2% углеводлар), 3,5 мг% С витамини, 0,12% каротин, шунингдек, В ва Р витаминлари ва калий тузлари бор, нордонлиги 0,2 %; помидор шарбати таркибида 3% углеводлар, 0,8% оқсил, 15 мг% С витамини, 0,5 мг% каротин, Вр В2, РР витаминлари, минерал тузлар бор.

Манбалар

Ҳаволалар

  • Россант, Жулиэтте (Септембер 2005), „Тҳе Wорлд'с Фирст Софт Дринк“, Арамcо Wорлд, 56-жилд, № 5, 2014-07-01да асл нусхадан архивланди, қаралди: 22-август 2020-йил{{cитатион}}: CС1 маинт: дате формат (). Оригинал артиcле.