Шари — Марказий Африкадаги даре. Уам ва Грибинги дарёларининг қўшилишидан ҳосил бўлади. Логоне дарёси билан ягона делта ҳосил қилиб Чад кулига қуйилади. Узунлиги 1450 км, ҳавзасининг майдони 700 минг км². Ёзги серёмғир мавсумда, ўрта ва қуйи оқимларида эса куз ойларида суви кўпаяди. Ўртача сув сарфи 1230 м³/сек. Батангафо ш. гача кема қатнайди. Дарёдан балиқ овланади. Ш. бўйида Чад пойтахти Нжамена ш. жойлашган.

Манбалар