Sharif Ramazonov
Шариф Абдуллаевич Рамазонов (1910.16.6, Хива тумани Гандимиён қишлоғи — 2002.3.7, Тошкент) — композитор, педагог. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1952), Ўзбекистон халқ артисти (1970). Уруш қатнашчиси (1941—45). Самарқанд мусиқа ва хореография институтини тугатган (1930). 1933-54 йилларда Тошкент, Урганч ва Наманган мусиқали театрларида дирижёр ва бадиий раҳбар, айни пайтда Хоразм (193638) ва Наманган (1948—54) вилоятлари маданият бошқармаси бошлиғи. Ўзбекистон давлат эстрада театри бадиий раҳбари (1954—58), Ўзбекистон эстрада оркестри ташкилотчиси ва бадиий раҳбари (1958—60), Тошкентдаги 1сон мусиқа мактаби директори (1960—87). "Холисхон" (Мажидий, 1936), "Шоҳсанам" (С. Абдулла, 1938), "Асл фарзанд" (А. Аҳмадий, 1947), ""Ҳаёт чақириғи" (С. Абдулла, 1958) ва бошқа мусиқали драмаларнинг мусиқаси, "Серқуёш Ўзбекистон", "Хоразмча" каби симфоник сюиталар, "Мард пахтакорлар" кантатаси, "Мирзачўл" увертюраси ва бошқа асарлар муаллифи. Шунингдек, унинг ижодида қўшиқ катта ўрин тутади: "Интизорман", "Шах/ио кўзим", "Ёр келур", "Дилрабо", "Ўзбекистон" ва бошқа Ўзбек халқ қўшиқларини эстрада услубида қайта ишлаган ("Наманганнинг олмаси", "Эй, меҳрибоним" ва бошқалар).[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |