Sharif al-Murtazo
Абу ал-Қосим Али ибн ал-Ҳусайн ал-Шариф ал-Муртазо (арабча: أبو القاسم علي بن الحسين الشريف المرتضى; 965–1044; Шариф Муртазо ёки Саййид Муртазо номи билан ҳам танилган) — ироқлик шиа мусулмон олими, фақиҳ ва илоҳиёцҳунос. Ўз даврининг энг етук шиа олимларидан бири сифатида кенг эътироф этилади[3]. У Шайх ал-Муфиднинг шогирдларидан бўлиб, Бағдодда, кейинчалик эса Нажафда таълим берган. Укаси Шариф Розий бўлиб, Наҳж ал-Балаға тўпловчисидир.
Шариф ал-Муртазо الشريف المرتضى | |
|---|---|
| Унвони | Алам ал-Ҳуда |
| Шахсий маълумотлар | |
| Таваллуди |
Абу ал-Қосим Али ибн ал-Ҳусайн ал-Шариф ал-Муртазо 355 ҳижрий-йил/965 милодий-йил |
| Вафоти | ҳижрий 436-йил/милодий 1044-йил[1] |
| Шариф ал-Муртазо мақбараси, Бағдод, Ироқ | |
| Дини | Ислом |
| Миллати | Аббосийлар |
| Ота-онаси | Абу Аҳмад ал-Ҳусайн ибн Муса (отаси), Фотима (онаси) |
| Эра | Ислом олтин даври |
| Мазҳаб | Шиа |
| Юриспруденсия | Жаъфарий |
| Имом | Исноашарий |
| Асосий қизиқиш(лар)и | Илоҳиёт, фиқҳ, ҳадис |
| Танилган соҳаси | Таниқли шиа олими, илоҳиёцҳунос ва фақиҳ |
| Касби | Олим, илоҳиёцҳунос, фақиҳ |
| Қариндошлар | Шариф Розий (ука) |
Шариф ал-Муртазо Дайламий келиб чиқишли шиа Буйидлар сулоласи даврида яшаган. Бу сулола 934—1062-йилларда Ироқ ва Эроннинг айрим ҳудудларида ҳукмронлик қилган. Бу давр араб адабиётининг олтин асри билан ҳам тўғри келган ва буюк шоир ал-Мааррий унинг замондошларидан эди. Унинг шиа доиралардаги нуфузи шиа жамоаларининг (масаил) Тиберия, Триполи, Сайда, Мосул ва Ҳалабдаги саволларига жавоб тариқасида ёзилган мактубларининг кенг тарқалганидан ҳам кўринади[4].
Тўлиқ исми
Унинг тўлиқ исми „Али ибн ал-Ҳусайн ибн Муса ибн Муҳаммад ибн Муса ибн Иброҳим ибн Муса ал-Казим“ бўлган (араб: علي بن الحسين بن موسی بن محمد بن موسی بن ابراهيم بن موسى الكاظم).
Манбалар
- ↑ „الأمالي - ط مكتبة آية الله العظمى المرعشي النجفي - السيد الشريف المرتضي - کتابخانه مدرسه فقاهت“.
- ↑ „Ал-Шариф ал-Муртада“. WикиШиа.[сайт ишламайди]
- ↑ Саййид Рази: Лифе анд Wорк Бй: Др. Саййид Муҳаммад Маҳди Жаъфари
- ↑ Абдул-Сатер, Ҳуссеин Али. Ши'и Доcтрине, Му'тазили Тҳеологй: Ал-Шариф Ал-Муртада анд Имами Дисcоурсе. Эдинбургҳ Университй Пресс, 2017. ИСБН 9781474425315.