Шарифа Салимова — Ўзбекистон халқ шоири. 1951-йил 30-декабрда Тошкент вилоятининг Паркент туманида таваллуд топган. ТошДУ (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети)нинг журналистика факултетида таҳсил олган (1969-1974). „Ҳаёт завқи“ ва „Менинг баҳорим“ номли тўпламлар муаллифи [2].

Шарифа Салимова
Таваллуди 30-декабр 1951-йил
Вафоти 5-август 2026-йил(2026-08-05)
(74 ёшда)[1]

Меҳнат фаолияти

Ўзбекистон телерадиокомитети (1974-1987);

„Саодат“ журнали ва „Ўзбекистон адабиёти ва санъати“ газетаси (1989-1994);

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати [3].

Асарлари

„Ҳаёт завқи“, „Менинг баҳорим“, „Хизр булоғи“ (1996), „Тонгга қасам“ (2002), „Гиёҳлар билан тиллашган инсон“ (1997), „Ватан суврати“(2011) [4].

Таржималари

Шоира рус, қозоқ, қирғиз шоиралари ижодидан таржималар қилиш билан бир қаторда, исломшунос немис шоири Ҳадаятуллоҳ Ҳюбш шеърларини ўзбекчага ўгириб „Оқ атиргул“ номи билан нашр эттирди [5].

Мукофотлари

Шарифа Салимова 1994-йилда „Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими“ унвони билан тақдирланган [6][7][8][9]. 2026-йил 28-майда Ўзбекистон Республикаси халқ шоири фахрий унвони билан тақдирланган[10].

Манбалар