Sharipboy Rajabov
| Шарипбой | |
|---|---|
Шарипбой Ражабов | |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
20-июн 1952-йил Хоразм вилояти Янгиариқ тумани |
| Фуқаролиги |
|
| Миллати | о'збек |
| Касби | Фермер |
| Дини | Ислом |
| Маълумоти | Олий |
| Унвони |
|
Шарипбой Ражабов (1952-йил 20-июн, Хоразм, Ўзбекистон ССР) – Боғот фермер хўжалиги раҳбари. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзоси. Ўзбекистон қаҳрамони олий унвони (2016-йил) соҳиби[1][2][3].
Фаолияти
Шарипбой Ражабов 1952-йилнинг 20-июн санасида Хоразм вилоятининг Янгиариқ туманида таваллуд топган. Ражабов ўзининг илк меҳнат фаолиятини 1968-йили Хонқа туманида жойлашган „Хоразм“ жамоа хўжалигида оддий ишчи бўлиб бошлаган. Кейин, Боғот туманида жойлашган „Боғот“ давлат хўжалигида механизатор ҳамда бригада бошлиғи сифатида фаолият олиб борган. 2000-йилдан бошлаб шу фермер хўжалигини ўзида раҳбар лавозимида фаолият юритган. „Боғот“ фермер хўжалигига қарашли уруғчилик маркази пахтачлик учун уруғ етиштиришга мосланган бўлиб, иқлимлаштириб экилаётган „Меҳнат“ навли пахта уруғи ҳам ушбу хўжалик марказида яратилган. Урганч давлат универститети олимлари билан биргаликда Препарат-А ни синовдан ўтказиб ғозанинг унувчанлигини оширишган ҳамда ҳосилдорлигини кўпайишига эришишган.
„Боғот“ фермер хўжалигинг даромадидан тумандаги иккита мактаб, марказий шифохона ҳамда маданият марказларини таъмирланган.
2010-йилдан бошлаб Ражабов Шарипбой халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши депутати бўлиб Бўгот тумандаги махсулотларни қайта ишловчи корхона ҳамда ташкилотларни ишини ривожлантириш, бўш иш ўринларини ташкил этиш, чорвачилик, паррандачилик ҳамда балиқчиликда насл олиш ҳамда кўпятиришни ривожлантириш дастурларини амалга оширилишини таъминлашда иштирок этган[4].
2015-йилдан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенат аъзоси лавозимида фаолият юритишни бошлаган.
Мукофотлари
Шарипбой Ражабов 2007-йили „Шуҳрат“ медалини ҳамда 2010-йилида эса „Меҳнат шуҳрати“ ордени билан тақдирланган. 2016-йилда эса „Ўзбекистон Қаҳрамони“ унвони соҳиби бўлган.
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ „Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 23.08.2016 йилдаги ПФ-4823-сон“. Лех.уз (2016-йил 23-август). Қаралди: 28-декабр 2023-йил.
- ↑ „Пресидент аwардс Ҳеро оф Узбекистан титлес“ (2016-йил 23-август).
- ↑ „Тўрт кишига «Ўзбекистон қаҳрамони» унвони берилди“ (2016-йил 23-август).
- ↑ „РАЖАБОВ СҲАРИПБОЙ ХХХ“. Қаралди: 2024-йил 19-сентябр.
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
Адабиётлар
- Муҳаммад Али, Раҳмон Қўчқор ва бошқалар. Ўзбекистон қаҳрамонлари. Тошкент: Адабиёт, 2021 — 216-бет. Қаралди: 11-август 2023-йил.