Шаржа масжиди (арабча: مَسْجِد ٱلشَّارْقَة‎‎)[3][4] – Бирлашган Араб Амирликлари Шаржа амирлигидаги энг йирик масжид. Масжид нафақат мусулмонларнинг ибодат қилиши учун хизмат қилади, балки у ерда кутубхона, шунингдек, мусулмон бўлмаганларга даъват бериш учун алоҳида майдон ҳам ажратилган.

Масжид
Шаржа масжиди
арабча: مَسْجِد ٱلشَّارْقَة‎‎
Мамлакат  Бирлашган Араб Амирликлари
Жойлашуви Амирликлар йўли ва Малеҳа йўлига олиб борувчи туташган чорраҳа, Шаржа
Координаталар 25°14′27″Н 55°34′13″Э / 25.24083°Н 55.57028°Э / 25.24083; 55.57028
Меъморий услуб Усмонийлар меъморчилиги – Ислом архитектураси
Бинокорлик 2014-йил—2019-йил
Ўлчами 25,000[1]
  • Ички қисми: 5,000[1]
  • Аёллар: 610[2]
  • Ташқи қисми: 13,500[2]
Миноралар сони 2
Миноралар сони 2

Тарихи

Масжид номи ва очилган санаси араб тилида ёзилган лавҳа

Қурилиш ишлари 2014-йилда бошланиб, тахминан 300 миллион дирҳам маблағ сарфланган. Масжид 2019-йил 10-май куни Шаржа ҳукмдори, Шайх Султон бин Муҳаммад ал-Қосимий томонидан расман очилган[2].

Очилиш муносабати билан БАА Марказий банки томонидан бири олтин ва бири кумушдан бўлган, ҳар бирининг юзида Қур’он ояти ёзилган эсдалик тангалар чиқарилган. Уларнинг дизайни Шаржа исломий банки томонидан ишлаб чиқилган[5].

Географияси, ўлчами ва статистика

Масжид лойиҳаси классик услубдаги Усмоний меъморчилиги асосида ишлаб чиқилган бўлиб, Тай ҳудудида Амирликлар йўли ва Млейҳага олиб борувчи йўл туташган чорраҳада жойлашган[1]. Масжид, унинг боғлари ва инфратузилмалари жами 190 000 м² майдонда барпо этилган. Таққослаш учун илгари амирликдаги энг йирик масжид ҳисобланган Қирол Файсал масжидининг майдони 10 000–12 000 м² эди[6][7][8]. Шаржа масжиди мусулмон бўлмаган меҳмонлар учун ҳам очиқ, улар учун алоҳида белгиланган йўлаклар ва зоналар мавжуд. Масжидда кўплаб асл исломий қўлёзмалар жамланган кенг кутубхона бор. Масжид мажмуасининг турли автотураргоҳларига 2 200 дан ортиқ автомобил ва автобус жойлашиши мумкин. Шунингдек, масжидда сувенир дўкони, музей ва фавворалар бор. Мажмуа иккита таҳорат олинадиган жой, кексалар учун 100 дона ногиронлар аравачаси билан жиҳозланган[9][10].

Масжид ўзида 25 000 нафар ибодат қилувчини сиғдира олади. Шундан 5 000 нафардан ортиғи ички қисмдан жой олса[1], 610 таси аёллар учун ажратилган. Олд зал ва ён фоелар 6 000 нафардан ортиқ, ташқи майдон эса 13 500 кишини сиғдира олади[2].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 „Неw Шаржаҳ мосқуэ cан аccоммодате 25,000 wоршипперс“ (2019-йил 11-май). Қаралди: 2019-йил 12-май.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 Стафф Репортер.. „Шаржаҳ Рулер опенс эмирате'с ларгест мосқуэ“ (2019-йил 12-май). 2019-йил 18-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 13-август.
  3. ↑ „ар:سلطان القاسمي يفتتح مسجد الشارقة“ (ар) (2019-йил 11-май). Қаралди: 2019-йил 30-май.
  4. ↑ „ар:سلطان القاسمي يفتتح مسجد الشارقة بتكلفة 300 مليون درهم“ (ар) (2019-йил 11-май). Қаралди: 2019-йил 30-май.
  5. ↑ WАМ.. „Шаржаҳ банк иссуэс cоинс то марк мосқуэ опенинг“ (2019-йил 10-май). Қаралди: 2019-йил 13-май.
  6. ↑ „А лоок ат тҳе магнифиcент мосқуэс оф тҳе УАЭ“ (2015-йил 1-июл). Қаралди: 2019-йил 15-август.
  7. ↑ Каканде, Ясин. „Шаржаҳ'с мосқуэ wҳере тҳе фаитҳфул cан листен анд леарн“ (2011-йил 11-август). Қаралди: 2019-йил 15-август.
  8. ↑ Ал Қассеми, Султан Сооуд. „Демйстифйинг Шаржаҳ’с иcониc Кинг Фаисал Мосқуэ“ (2017-йил 16-ноябр). Қаралди: 2019-йил 15-август.
  9. ↑ „Галлерй: Султан Ал Қасими опенс ларгест мосқуэ ин Шаржаҳ“ (эн) (2019-йил 12-май). Қаралди: 2019-йил 13-август.
  10. ↑ „Шаржаҳ Рулер’с висион cомес то лифе ас ларгест мосқуэ ин эмирате wелcомес фирст wоршипперс“ (эн) (2019-йил 13-май). Қаралди: 2019-йил 13-август.

Ҳаволалар