Шароф Муҳиддинов (1997-йил 14-апрелда туғилган) – ўзбекистонлик профессионал футболчи, „Насаф“ клубида ярим ҳимоячи ампуласида ўйнайди[1].

Шароф Муҳиддинов
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Шароф Ниятқул ўғли Муҳиддинов
Таваллуд санаси 1997-йил 14-апрел (1997-04-14) (29 ёш)
Таваллуд жойи Жиззах, Ўзбекистон
Бўйи 1,75
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Насаф
Рақами 14
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
Насаф
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2015—2020 Насаф 96 (13)
2021 Пахтакор 20 (2)
2022 Насаф 22 (2)
2023 Санат Нафт 6 (0)
2023 Нефтчи 10 (1)
2024— Насаф 59 (9)
Миллий терма жамоа
2015—2016 Ўзбекистон У-19 6 (0)
2019—2020 Ўзбекистон У-23 7 (1)
2019— Ўзбекистон 2 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2026-йил 22-апрел учун)

Футболчилик фаолияти

Қаршининг „Насаф“ футбол клуби тарбияланувчиси. Профессионал фаолиятини 2015-йил „Насаф“ таркибида бошлаган ва 2021-йилгача қаршиликлар шарафини ҳимоя қилган. 2021-йил мавсум олдидан Тошкентнинг „Пахтакор“ клуби сафига ўтган[2]. Шерлар сафида Ўзбекистон чемпиони, кубок финалчиси ва суперкубок соҳибига айланган[3]. Пойтахтликларнинг ажралмас ўйинчиларидан бирига айланганига қарамай, 2022-йил яна „Насаф“ жамоаси сафига қайтган[4].

2023-йил янги мавсум аввалида Эрон юқори лигаси вакили „Санат Бафт“ жамоаси билан шартнома имзолаган[5][6][7]. Эрон жамоасида ярим мавсум давомида тўп сурган. 2023-йил ёзги трансфер ойнасида Ўзбекистон Суперлигаси вакили Фарғонанинг „Нефтчи“ жамоаси билан шартнома имнзолаган[8][9].

2024-йил „Нефтчи“ жамоаси билан шартномаси якунлангач жамоани тарк этган[10] ва 6-феврал куни собиқ жамоаси, Қаршининг „Насаф“ клуби билан шартнома имзолаган[11].

Ютуқлари

Манбалар

  1. ↑ Плаер профиле ин глобалспорцарчиве.cом
  2. ↑ „Шароф Муҳитдинов "Пахтакор" машғулотларида“ (2021-йил 13-феврал).
  3. ↑ „Шароф Муҳитдинов "Пахтакор" машғулотларида“. 2022-йил 25-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 25-ноябр.
  4. ↑ „Расман: Шароф Муҳитдинов "Насаф"га қайтди“. 2022-йил 25-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 25-ноябр.
  5. ↑ „"Насаф" қишда кимлар келгани ва кетганини эълон қилди“ (2023-йил 25-январ).
  6. ↑ „Эшитдик-да! СҲароф Муҳитдинов Эрон клубига ўтмоқда“. 2023-йил 5-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 5-июл.
  7. ↑ „Расман: Эрон клуби СҲароф Муҳитдинов трансферини элон қилди“. 2023-йил 5-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 5-июл.
  8. ↑ „Расман: Шароф Муҳитдинов Ўзбекистон чемпионатига қайтди“ (2023-йил 6-июл).
  9. ↑ „"Нефтчи" "Насаф" ва "Пахтакор" собиқ футболчисини ўз сафига қўшиб олди“. 2023-йил 6-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 5-июл.
  10. ↑ „“Насаф” собиқ футболчисини ортга қайтарди“ (2024-йил 24-январ).
  11. ↑ „"Насаф" мухлислари учун хушхабар! Клуб тажрибали ярим ҳимоячининг Қаршига қайтганини эълон қилди (фото)“ (2024-йил 6-феврал).

Ҳаволалар