Sharofiddin Boltaboyev
Шарофиддин Пўлатович Болтабоев (1995-йил 19-ноябр, Манғит, Амударё тумани, Қорақалпоғистон Республикаси) — ўзбекистонлик дзудочи, 81 кг гача вазн тоифасида, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси. 2020-йилги ва 2024-йилги Ёзги Олимпиада ўйинлари иштирокчиси, уч карра Осиё чемпионати совриндори.
| Шарофиддин Болтабоев | |
|---|---|
|
| |
| Шахсий маълумотлари | |
| Жинси | эркак |
| Таваллуд пайтидаги исми | Шарофиддин Пўлатович Болтабоев |
| Фуқаролиги |
|
| Таваллуд санаси |
1995-йил 19-ноябр Манғит, Амударё тумани, Қорақалпоғистон Республикаси |
| Вазни | 81 кг гача |
| Спорт | |
| Қайси спорт | дзудо |
| Спорт мукофотлари | ||
|---|---|---|
| Дзудо бо'йича Осиё чемпионати | ||
| Кумуш | Кувайт 2015 | 81 кг |
| Кумуш | Фужайра 2019 | 81 кг |
| Бронза | Бишкек 2021 | 81 кг |
Биография
Шарофиддин Болтабоев 1995-йил 19-ноябрда Амударё туманининг Манғит шаҳрида туғилган. Отаси Пўлат Раҳимов Ички ишлар вазирлигида оддий милиционер бўлиб хизмат қилган. Онаси уй бекаси. 7-синфгача 1-сонли мактабда ўқиган. Еттинчи синфдан сўнг ўқишини Чирчиқ олимпия захиралари коллежига кўчирган[1].
Фаолияти
2014-йилда ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бешинчи ўринни эгаллаган. Кейинги йили Варшавада (Полша) Европа очиқ турнирида бронза медалини қўлга киритган. 2015-йилда Кувайтда бўлиб ўтган катталар ўртасидаги Осиё чемпионатида Балтабоев икумуш медални қўлга киритди. 2016-2017-йилларда турли турнирларда қатнашиб, Тошкентдаги Гран-при ва Прагадаги (Чехия) Европа очиқ чемпионатида бронза медалларини қўлга киритган. 2018-йилда Жакартада (Индонезия) бўлиб ўтган Ёзги Осиё ўйинларида Шарофиддин Балтабоев чорак финал босқичига қадар етиб борган, шундан сўнг у таскин берувчи ярим финалда ҳам ғалаба қозониб, еттинчи ўрнини эгаллаган эди.[2]
2019-йилда Марокашдаги Балтабоев Гран-прида бешинчи, Осиё-Тинч океани чемпионатида эса иккинчи ўринни эгаллади.[3] 2019-йилда Токиода (Япония) бўлиб ўтган Олимпиада олдидан Жаҳон чемпионатида у чорак финалга чиқди ва якуний эттинчи ўринни эгаллади. Орадан бир ой ўтиб, у Тошкентдаги Гран-прида олтин медални қўлга киритди, 2020-йил бошида эса Париждаги (Франсия) „Катта дубулға“ турнирида ҳам иккинчи бўлди.[2]
2021-йилда Тел-Авивда (Исроил) бўлиб ўтган „Катта дубулға“ турнирда ғолиб чиққан[4] ва март ойи бошида Тошкентда ўтказилган Гран-прида иккинчи бўлган эди. У Осиё ва Океания чемпионатларида бронза медалини қўлга киритган, Будапештдаги (Венгрия) катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида эса бешинчи ўринни эгаллаган. Ўша йили Токиода бўлиб ўтадиган Ёзги Олимпиада ўйинлари учун Ўзбекистон терма жамоаси сафига қўшилди.[2] Балтабоев дастлабки икки жангда вануатулик Юго Кумбо[5] ва болгариялик Ивайло Ивановни мағлуб этди, кейин Австриялик Шамил Борчашвилига имкониятни бой бериб, грузиялик Тато Григалашвилига қарши жавоб баҳсида ярим финалга чиқди ва еттинчи ўринни эгаллади.[6][7]
2022-йилда Анталияда (Туркия) дзюдо бўйича „Катта дубулға“ турнирида у бронза учун баҳсда қўлга киритди.[8]
Манбалар
- ↑ ҳттпс://www.жудоинсиде.cом/жудока/90080/Шарофиддин_Болтабоэв/жудо-cареэр
- ↑ 2,0 2,1 2,2 ҳттпс://www.ижф.орг/жудока/17379/ресулц?ресулц_ранк_гроуп=алл
- ↑ „архив нусхаси“. 2020-йил 20-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 30-май.
- ↑ „архив нусхаси“. 2023-йил 3-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 30-май.
- ↑ ҳттпс://дарё.уз/2021/07/27/токио-2020-шарофиддин-болтабоев-вануатулик-дзюдочини-таслим-этиб-18-финалга-чиқди/
- ↑ архив нусхаси, 2021-07-27да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2022-05-30
- ↑ ҳттпс://www.олймпедиа.орг/атҳлетес/147547
- ↑ ҳттпс://олймпиc.уз/оз/неwс/2438