Sharqiy Chjou davri
Шарқий Чжоу даври

Шарқий Чжоу даври (милоддан аввалги 770–256-йиллар) — қадимги Хитой тарихидаги Чжоу сулоласининг иккинчи босқичи бўлиб, Ғарбий Чжоудан кейин бошланади. Бу давр Хитойда сиёсий парокандалик, ижтимоий ўзгаришлар ва фалсафий тараққиётнинг кучайган давридир


Шарқий Чжоу даври милоддан аввалги 770-йилда Чжоу сулоласининг пойтахти ғарбдаги Хао шаҳридан шарқдаги Луоянгга кўчирилгач бошланган. Пойтахт кўчишига сабаб Ронг кўчманчиларининг ҳужуми ва ички заифлик эди. Бу даврдан бошлаб Чжоу шоҳлари фақат номигина ҳукмдор бўлиб қолишди, ҳақиқий ҳокимият эса мустақилликка интилган князлар қўлида эди. Шу билан Хитойда сиёсий парокандалик бошланган янги тарихий босқич – Шарқий Чжоу даври бошланади.

Сиёсий тузилма ва кучлар парокандалиги

  • Шарқий Чжоу даврида марказий ҳокимият сустлашади ва Хитой кўплаб мустақил ёки ярим мустақил князликларга бўлинади. Расмий равишда император мавжуд бўлса-да, реал ҳокимият маҳаллий ҳукмдорлар — князлар (ҳоу) ва гегемонлар (ба) қўлида бўлади.
  • Бу давр икки босқичга бўлинади:
    1. Баҳор ва Куз даври (Чунқиу даври): М. авв. 770–476-йиллар
      • Бу давр Конфуций ва бошқа машҳур файласуфларнинг ҳаёти билан боғлиқ.
      • Қин, Жин, Қи, Чу каби йирик давлатлар кўтарилади.
    2. Уч Қироллик даври (Зҳан-го ёки Урушаётган қиролликлар даври): М. авв. 475–221-йиллар
      • Давлатлар сони камайиб, фақат йирик давлатлар қолади: Қин, Чу, Қи, Ян, Ҳан, Зҳао, Wеи.
      • Бу даврда ҳарбий технологиялар, стратегия, иқтисодиёт ва сиёсий ислоҳотлар жадал ривожланади

Шарқий Чжоу давридаги йирик давлатлар

Чу (楚)

  • Хитойнинг жануби-ғарбий қисмида жойлашган бўлиб, энг катта ҳудудга эга давлатлардан бири эди.
  • Илк бошларида барбар деб қаралса-да, кучайиб бориб маданий ва сиёсий жиҳатдан марказий Хитойнинг тенги бўлган кучга айланди.
  • Ижтимоий тизими, диний урф-одатлари бошқа давлатлардан фарқли эди


Қи (齊)

  • Шарқий қирғоқда, бугунги Шандонг вилоятида жойлашган.
  • Илм-фан ва сиёсий ислоҳотлар бўйича илғор давлат бўлган. Гуан Зҳонг исмли машҳур маслаҳатчи бу ерда ислоҳотлар ўтказган


Жин (晉)

  • Хитойнинг шимоли-марказий қисмида жойлашган.
  • Жин давлати кейинчалик ички низолар туфайли уч қисмга бўлиниб кетади: Ҳан, Зҳао, Wеи — бу уч давлат “Урушаётган Қиролликлар даври”да асосий ролларни ўйнайди


Қин (秦)

  • Дастлаб ғарбий ҳудудларда жойлашган, чегаравий давлатлардан бири бўлган.
  • Легализм мафкурасини қабул қилиб, марказлашган давлат қуришда пешқадамлик қилган.
  • Милоддан аввалги 221-йилда Хитойни бирлаштириб, Қин империясини барпо этади


Ян (燕)

  • Шимолий-шарқий Хитойда, ҳозирги Пекин атрофларида жойлашган.
  • Кўп ҳолларда кўчманчилар билан курашга мажбур бўлган

Манабалар