Шарқий Туркистон ҳудудида яқин кунларгача хитойликлар яшамаган. Бу ҳудуд асосан Ислом динига эътиқод қилувчи Уйг'урлар ва қисман Қозоқлар яшашган.
Бир вақтлар ҳозирги Шарқий Туркистоннинг туб аҳолиси томонидан буюк тамаддун яратилган ва Хитой ҳамда О'рта Осиё маданиятига катта та'сир кўрсатган.
Ўз ватида Шарқий ва Ғарбий Туркистон ягона давлатга бирлашган эди.
Ҳудуддаги низолар натижасида вужудга келган нотинч вазиятдан унумли фойдаланиб олган Жунг'орларнинг хони Галдан Шарқий Туркистонни босиб олади. Кейинчалик Хитойнинг Манчжур сулоласи томонидан босиб олинади.1759-йилга келиб Уйғуристон тўлиқ хитой-манчжур аскарлари томонидан босиб олинади.Босиб олинган ер хитой тилида Синтзян (Янги ер) деб атала бошланди.
Бутун ХИХ аср давомида Шарқий Туркистон аҳолиси фақат озодлик учун бўлган инқилоблар остида яшайди (1825—1828, 1857, Еттишаҳар 1862—1872 йиллар). ХХ асрда эса 1931—1933, 1944—1949 йилларда бўлиб ўтади.
Ҳозир ХХР ҳудудга хитойликларни кўчириш фаол сиёсатини олиб бормоқда.