Шарқийин (арабча: الشرقيون‎‎) — Бирлашган Араб Амирликлари қабиласи[1].

Шарқийин
Араб қабиласи
Этник таркиби Араб
Жойлашув Бирлашган Араб Амирликлари
Тили Араб тили
Дини Ислом

Шарқийинлар узоқ вақт давомида Трусиал давлатларининг Шарқий соҳилидаги (анъанавий Ғофирий)[2] ҳукмрон қабила бўлган (19-аср бошларида эса ушбу ҳудуддаги сон жиҳатдан иккинчи энг кўп қабила), бу ҳудуд Шамаилияҳ номи билан танилган[3]. 1968-йилги аҳолини рўйхатга олиш натижасига кўра, Фужайрадаги қабила аҳолисининг 90% ини Шарқийинлар ташкил этган[4]. Улар дастлаб Шаржага қарам бўлиб, ажралиб чиқга ва мустақиллик эълон қилга учун бир неча бор уринишган. 1901-йилдан бошлаб амалда буни уддалаганлар[5] ва 1952-йилда Буюк Британия томонидан Трусиал давлати — Фужайра сифатида тан олинган[6].

Улар Трусиал давлатларининг Шарқий соҳилининг бутун бўйлаб Калбадан Диббагача, шунингдек Вади Ҳам ва Жири текислигида ҳам яшашган; 20-аср бошларига келиб уларнинг сони тахминан 7 000 нафар бўлган. Қабиланинг уч бўлаги алоҳида эътиборга лойиқ: Ҳафаитат (ундан Фужайранинг ҳукмрон сулоласи келиб чиққан), Яммаҳи ва Ҳамудийин[1]. Бани Ясдан кейин Шарқийинлар Трусиал давлатларидаги сон жиҳатдан иккинчи энг кўп қабила бўлган.

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Лоример, Жоҳн. Газеттеэр оф тҳе Персиан Гулф Вол ИИ. Бритиш Говернмент, Бомбай, 1915 — 1769-бет. 
  2. ↑ МcНабб, Алехандер. Чилдрен оф тҳе Севен Сандс. Дубаи: Мотивате Медиа Гроуп, 2025 — 132-бет. ИСБН 9781860635120. 
  3. ↑ Ҳеард-Бей, Фрауке. Фром Труcиал Статес то Унитед Араб Эмиратес : а соcиэтй ин транситион. Лондон: Мотивате, 2005 — 72-бет. ИСБН 1860631673. ОCЛC 64689681. 
  4. ↑ Ҳеард-Бей, Фрауке. Фром Труcиал Статес то Унитед Араб Эмиратес : а соcиэтй ин транситион. Лондон: Мотивате, 2005 — 73-бет. ИСБН 1860631673. ОCЛC 64689681. 
  5. ↑ Бей, Фрауке. Фром Труcиал Статес то Унитед Араб Эмиратес. УК: Лонгман, 1996 — 92–94-бет. ИСБН 0582277280. 
  6. ↑ Бей, Фрауке. Фром Труcиал Статес То Унитед Араб Эмиратес. УК: Лонгман, 1996 — 296-бет. ИСБН 0582277280.