Sharshara madrasasi
Шаршара мадрасаси Шамсиддин Муҳаммад гузарида жойлашган бўлиб, 8 ҳужрали масжид мадраса бўлган. Қозикалон Абдушукур арзномасида мулла Шамсиддин Муҳаммад масжиди атрофида Муҳаммад Аминбой қурдирган ҳужраларнинг бирида истиқомат қилувчи Офтобхожанинг бўш қолган ўрнига мулла Муҳаммадбобо ўтказилиши билдирилган. Ҳужранинг бир тарафида яшовчи талаба йилига 1 тилла ҳақ олган. Садр муфти аскар Муҳаммад Орифхожа арзномасида мулла Абдуғани Хўқандий 15 ойдан бери йўқлиги ва унинг ўрни мулла Қора Бухорийга берилиши айтилган. Бу ҳужжатга кўра, ҳужранинг бир тарафига 24 танга ҳақ тўланган. Ушбу ўқув даргоҳида „Ҳикмат ул-айн“ асари ўқитилган.[1]
| Мадраса | |
Шаршара мадрасаси
| |
![]() | |
| Мамлакат | |
| Ҳудуд | Бухоро вилояти |
| Шаҳар | Бухоро |
| Ҳолати | Сақланиб қолмаган |
Манбалар
- ↑ Бухоро таълим тизими тарихи. Абдусаттор Жуманазар. Тошкент: Академнашр, 2017. — Б. 471.
| Мадраса ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
