Shartnoma
Шартнома — фуқаролик ҳуқуқида икки ёки бир неча шахснинг фуқаролик ҳуқуқ ва бурчларини вужудга келтириш, бурчларини ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги келишуви, битимнииг тури, шарҳидан келиб чиқувчи фуқаролик ҳуқуқий муносабат ҳам, шунингдек, ёзма равишда тузилган Шартнома мазмуни баён қилинган ҳужжат ҳам „Шартнома“ термини билан аталади. „Шартнома“ сўзининг синоними — контракт. Фуқаролар ва юридик шахслар Шартнома тузишда эркиндирлар. Шартнома тузишга мажбур қилинишга йўл қўйилмайди, Шартнома тузиш бурчи қонумажбуриятда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Тарафлар қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган шаҳрини ҳам тузишлари мумкин. Ўзбекистон Республикасининг ФКда Шартнома тўғрисидаги умумий қоидалар, шаҳрининг кўринишлари, Шартнома тузиш, уни ўзгартириш ва бекор қилиш тартиби баён қилиб берилган (ФК, 353 —388моддалар). Халқаро ҳуқуқдаги Шартнома тушунчаси тўғрисида халқаро шартнома, меҳнат ҳуқуқидаги Шартнома тушунчаси тўғрисида меҳнат шартномаси, тадбиркорлик фаолияти субъектлари ўртасида тузиладиган фуқаролик ҳуқуқий Шартнома ҳақида хўжалик шартномаси мақолаларига қаранг.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |