Шарзонд — ичига водород тўлдирилган резина шар; атмосферанинг қуйи қатламларини тадқиқ этиш учун унга метеорограф бириктирилган. Шарзонд маълум баландликка етгач, резина шар ёрилиб (ташқи босим камайиши натижасида), метеорограф парашют да Ерга қайтиб тушади. Ундан метеорологлар атмосферанинг ҳолати, физик параметрлари ҳақида муҳим маълумотларни оладилар.