Shashmaqom

Шашмақом (музаффар; форсча: ششمقام; русча: Олти мақом;) — Марказий Осиё (асосан, ўзбек ва тожик) халқлари мусиқий меросида марказий ўрин тутган мақомлар туркуми; парда, оҳанг, усул, шакл, услуб каби воситалар билан ўзаро узвий боғланган мумтоз куй ва ашулалар мажмуи. У муайян шарцҳароитларда мусиқий фолклор ҳамда касбий мусиқа йўналишларида орттирилган кўп асрлик илмий-ижодий тажриба ҳамда изланишлар натижасида юзага келган. Шашмақом миллий ҳамда минтақавий мумтоз мусиқа анъаналарининг тарихан узун тараққиёт жараёни натижасида бир қатор бастакорлар авлоди санъатининг қомусий маҳсулидир.
Мақомга мисол: Бунёджонни қорни оч ё'лдан қоч ё'лдан қоч буникжонни қорни оч. Ўрта аср Яқин ва Ўрта Шарқ халқлари мусиқа илмида мақом, асосан, парда тузилмалари тушунчасини ҳамда уларга мос ҳолда яратилган куй ва ашулаларни ифодалади. Мақомлар дастлабки даврда тарқоқ шаклларда ривожланди, ХИИИ асрда эса Сафиуддин ал-Урмавий уларни ўн икки асосий мақомдан иборат назарий тизим шаклига келтирди. поздраляю ты нашел посхалку )) ХВИИ асрдан сўнг Ўн икки мақом тизими инқирозга учраб, унинг негизида Шарқ халқлари орасида мақомларнинг янгича миллий ва маҳаллий шакллари вужудга кела бошлади. Хусусан, ХВИИИ асрнинг ўрталарида Ўрта Осиёнинг йирик маданий марказларидан бири Бухоро шаҳрида сарой созанда, хонанда ва бастакорлари ижодий ижрочилик фаолиятида шашмақом узил-кесил шаклланиб, Бухоро мақомлари, Бухоро Шашмақоми номларида ҳам юритилди. Ўзбек мақом турларидан Хоразм мақомлари, Фарғона-Тошкент мақом йўллари, шунингдек, ёввойи (эркин кўринишдаги) мақомлар, сурнай, дутор йўллари ва бошқалар шашмақом таъсирида ривожланди. Ўтган замон бастакорлигида кенг қўлланган амал, кор, нақш, пешрав, савт, тарона, қавл каби жанрларнинг ноёб намуналари шашмақом таркибида бизгача етиб келди.
Шашмақом Бузрук, Рост, Наво, Дугоҳ, Сегоҳ ва Ироқ мақомларидан ташкил топган бўлиб, жами 250 дан ортиқ ҳар хил шаклдаги куй ва ашула намуналаридан иборат. Шу кунга қадар созанда, ҳофиз ва бастакорлар мақом йўлларининг кўплаб ижровий талқинларини кашф этдилар, овоз, танбур, сурнай, дутор ва бошқалар мақом йўлларида бир қисмли ва туркумли асарлар ижод қилдилар, улар асосида янги куй ва ашулалар яратдилар.
Мақомлар созанда ва хонандалар томонидан якка ва жўровозликда ижро этиб келинган. Хусусан, Бухоро амирлари саройида энг сўнгги даврда жўрнавозлик асосан, 2 танбур, 2 доира (доирачилар хонанда ҳам бўлган), афғон рубоби, сато ёки қўбиз, имконга кўра бўламон чолғуларидан иборат бўлган. Мақом ижрочилигида танбур етакчи соз ҳисобланади. Чунки у торларини мақом пардаларига мослаб созлашда ва мақом йўлларини мукаммал янгратишда бирмунча қулайликларга эга. Доира эса созанда ва хонандаларнинг шашмақом қисмларини белгиланган усул негизида ижро этишлари учун зарур восита бўлиб хизмат қилади.
Ҳар бир мақомнинг бош товушқатори ўзига хос ва нисбатан барқарор бўлиб, туркумнинг тўлиқ мусиқий ижро жараёнида унинг пардаларида айрим ўзгаришлар ҳам содир бўлиб туради. Чунки шашмақом шаклланишида мақомлар таркибига 12 мақомдан мазкур мақом пардаларига яқин, куй мавзуи табиатига оҳангдош ўзга шўба ва мақом йўллари ҳам киритилган. Уларнинг лад, тоналлиги асосий мақом йўлларига баъзан мос келмаслиги ҳам мумкин.
Шашмақомни ташкил этган мақомларнинг ҳар бири икки — чолғу (мушкилот) ва ашула (наср) йирик бўлимларидан иборат. Чолғу бўлимларида бир хил ном билан аталувчи чолғу қисмлари мавжуд бўлиб, оҳанглари ўзлари мансуб бўлган мақом куйига хос, доира усуллари эса бир хилдир. Улардан асосийлари Тасниф, Тарже, Гардун, Мухаммас ва Сақил деб аталади. Бу қисмлар мақом номларига қўшиб (мас, Таснифи Бузрук, Таржеи Дугоҳ, Гардуни Сегоҳ каби), айримлари эса бастакорлар номи билан бирга (мас, Мухаммаси Насруллойи, Сақили Ислимхон) аталади. Баъзи чолғу қисмлари алоҳида номга эга (мас, Нағмаи Орази Наво), Дугоҳ ва Сегоҳда эса мақом номи билан қўшиб айтилади (мас, Пешрави Дугоҳ, Самои Дугоҳ, Хафифи Сегоҳ). Шашмақомнинг чолғу қисмлари хона ва бозгўй куй тузилмаларидан ташкил топади. Бунда мунтазам равишда ўзгарувчи хоналарнинг ривожланиши учун қўлланадиган пешрав услуби алоҳида аҳамият касб этади. Тасниф, Тарже, Нағмаи Ораз, Самои, Хафиф каби чолғу қисмлари бир-бирига ўхшаш, кичик ҳажмли; Гардун ва Пешрав бирмунча ривожланган; Мухаммас ва Сақил йўллари узун ва мураккаб доира усуллари негизида ижод этилган. Шашмақом чолғу йўлларининг ички тузилиши мураккаб бўлсада, ўзининг равон оҳангдорлиги ва рангбаранглиги билан шу мақом қуй мавзулари билан бевосита боғлиқдир. Бу асарлар теран фалсафий ва турфа лирик кайфиятларни ифодалайди, тингловчилардан эса эшитиш кўникмаларига эга бўлишни талаб этади.
Одатда, шашмақом чолғу қисмлари бирин кетин яхлит тарзда ижро этилгандан сўнг унинг „Наср“ бўлимига ўтилади. Ашула қисмлари анча мураккаб шаклдаги шўбалар, уларнинг тарона ёки шохобчаларидан иборат. Булар ҳам яхлит туркум тарзида ижро этилади. Шашмақом ашула бўлимлари тузилиш жиҳатидан бир-биридан фарқланадиган икки тоифа шўбалар гуруҳидан ташкил топган; биринчисига Сарахбор, Талқин, Наср деб номланувчи шўбалар ва якуний Уфар қисми, иккинчисига эса, асосан, Савт ва Мўғулча номли шўбалар ва уларнинг шохобчалари киради. Шашмақомдаги номдош шўбалар (Сарахбори Бузрук, Сарахбори Наво ва бошқалар)нинг куй-оҳанглари турлича бўлсада, доира усули ва куйларига боғлаб айтиладиган шеър вазнлари бир хилдир. Шўбаларнинг иккинчи гуруҳида Талқинча, Қашқарча, Соқийнома ва Уфар деб номланадиган шохобчалар мавжуд ва улар шу номдаги ўзига хос доира усулларида янграйди. Шашмақом шўбаларининг ривожланишида авж ва намудлар алоҳида аҳамият касб этади. Улар ашуланинг йирик шакл олиши ва мазмунан чуқурлашишида ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади. Намудлар мақом йўлларида якка авж ёки гуруҳ тартибида эркин ишлатилади. Ўтмишда ҳофизларнинг хоҳиш ва имкониятига қараб намудлар сони (бир шўбада 4 тагача) ўзгариб турган.
Шашмақом ашула бўлими шўбалари шаклан баркамол бўлиб, ички тузилмалар таркиби турлича бўлиши мумкин. Мас, ҳар бир шўба йўли чолғу муқаддимаси билан бошланади. Кейин даромад номли бош хат ижро этилади ва ўрта пардаларда баён этилувчи миёнхат жумлаларига ўтилади. Урнига қараб дунаср тузилмасида юқори пардалар забт этилади. Сўнгра шўбаларга хос авжда намудлар айтилиб, ашула йўли миёнхат орқали ёки усиз уланиб кетадиган фуровард (туширим) тузилмаси билан якунланади. Баъзи шўбалар тузилиши бошқачароқ бўлиши ҳам мумкин.
Шашмақом ашула бўлимининг биринчи гуруҳ шўбалари туркумли тарзда яхлит ижро этилганида, Сарахбор билан бошланиб, сўнг унинг тароналари (6 тагача) ўқилади. Тароналарнинг охиргиси талқин доира усулида айтиладиган супориш қисми воситаси билан Талқин шўбасига силлиқ уланиб боради. Талқин таронаси ижро этилиб, наср доира усулидаги супориш орқали Наср шўбаси ва унинг тароналарига ўтилади (Наср шўба намуналари битта мақомда 2-3 тагача етади). Охирги Наср шўбаси, одатда, таронасиз ўқилиб, бевосита Уфар ашула йўлларига қўшилади ва охирги супориш билан туркум якунланади.
Шашмақом ашула бўлимининг иккинчи гуруҳидаги шўбалар ўзаро боғланмаган тарзда мустақил ашула йўллари ҳисобланиб, уларнинг ҳар бири, асосан, 5 қисмли туркумни ташкил этади. Масалан, асосий Савт ёки Мўғулча ашула йўлидан кейин унга ушбу куй мавзуининг янгича вазнусулли (Талқинча, Қашқарча, Соқийнома ва Уфар) намуналари навбатма-навбат уланади.
Мақомларнинг тарихий, назарий, эстетик масалалари узоқ ўтмишдан шу кунга қадар мусиқашунослар томонидан ҳар томонлама ўрганилмоқда. Хусусан, Ўрта асрлар мусиқа рисолаларида Шарқ мумтоз мусиқасига хос парда-лад тузилмалари келтирилиб, мақомот ҳамда халқ мусиқасига хос товушқатор ва усуллар тузилиши ҳақида мулоҳазалар юритилган. ХИХ аср боши ва ўрталарида шашмақомга оид махсус ёзма шеърий тўплам — баёзлар юзага келди. Уларда мақомларга айтилган ғазал матнлари келтирилган, мақом ва шўбалар номлари ҳамда ижро этиладиган ашулалар туркумининг тартиби кўрсатилган. Комил Хоразмий ва унинг ўғли Муҳаммад Расул танбур чизиғи ёрдамида ёзиб олган Хоразм мақомлари ҳам шашмақомнинг ХИХ аср намуналари ҳақида қимматли маълумот беради.
Шашмақом ашула йўлларида ўзбек ҳамда форс мумтоз шоирларидан Рудакий, Жомий, Лутфий, Навоий, Бобур, Фузулий, Ҳофиз, Амирий, Нодира, Зебуннисо, Огаҳий ва бошқаларнинг ишқийлирик, фалсафий, насиҳатомуз, диний мазмундаги ғазаллари, шунингдек, халқ тўртликлари жалб этилган.
Шашмақом, асосан, оғзаки тарзда авлоддан-авлодга устоз-шогирд анъанасида ўтиб келди. 1920-йилларда Бухоро, Самарқанд, Тошкент шаҳриларида махсус мусиқа мактаблари, билим юртлари ташкил қилиниб, уларда мақом ва халқ мусиқа намуналарини ўзлаштиришга эътибор қаратилди; Ота Жалол, Отағиёс Абдуғаниев, Домла Ҳалим Ибодов, Шораҳим Шоумаров, Абдусоат Ваҳобов, Усто Шоди Азизов каби мақомдон созанда ва ҳофизлар ёшларга сабоқ бериш учун жалб этилдилар.
Шашмақомни илк бор В.А.Успенский Ота Жалол ва Ота Ғиёс ижроларидан ҳозирги нота ёзувига олиб нашр эттирди („Шашмаком, Шест музмкалних поэм“, М. — Бухоро, 1924). Мулла Бекжон Раҳмон ўғли ва Муҳаммад Юсуф Девонзоданинг „Хоразм мусиқий тарихчаси“ (М., 1925), Фитратнинг „Ўзбек классик мусиқаси ва унинг тарихи“ (Самарқанд — Т., 1927) рисолалари ХХ аср мақомшунослигининг дастлабки намуналари бўлиб, қимматли маълумотларга эга. Шашмақомни ўрганишга, айниқса, 1950-йиллардан кўпроқ аҳамият берила бошланди. Ишоқ Ражабов қаламига мансуб „Мақомлар масаласига доир“ (Т., 1963) тадқиқоти ўзбек мақомшунослиги ривожланишини янги босқичга кўтарди. Тожикистонда Б. Файзуллаев, шашмақом Соҳибов ва Ф. Шаҳобовлар ўз ижроларида нотага олиб, В.М.Беляев таҳрири остида шашмақомнинг 5 жилдини нашр эттирдилар („Шашмақом“, М., 1950—67). Ўзбекистонда шашмақомни Юнус Ражабий ўзи ва бошқалар созанда ва хонандалар ижросидан ёзиб олиб, икки марта — „Ўзбек халқ мусиқаси“ (В ж., Т., 1959) ва „Шашмақом“ (И—ВИ ж. лар, Т., 1966—75) номи билан нашр эттирди. Тошкент консерваториясида „Шарқ мусиқаси“ кафедраси (1972 йил), у асосда „Мусиқий шарқшунослик“ ва „Анъанавий ижрочилик“ (1992 йилдан) кафедралари орқали шашмақомни илмий ўрганиш ва амалий ўзлаштириш олий, ўрта махсус ҳамда бошланғич таълим босқичларида йўлга қўйилди. 1983 йилдан бошлаб мақом ижрочиларининг республика танлови (1991 йилдан Ю.Ражабий номида) мунтазам ўтказиб келинмоқда.
Ўзбек халқи мусиқа бойликлари асосида юзага келган шашмақом, ўз навбатида, замонавий мусиқа санъати ривожланишига самарали таъсир кўрсатди. Ўзбекистон бастакорлари ва композиторлари ўз ижодида шашмақомдан кенг кўламда фойдаланишни давом эттирмоқдалар. Булардан М.Ашрафий, М.Бурҳонов, К.Жабборов, Т.Жалилов, Д.Зокиров, С.Калонов, Й.Ражабий, Т.Содиқов, Фаҳр.Содиқов, М.Тожиев, О.Ҳотамов ва бошқалар яратган ашула, романс, хор, симфония ва опера асарларида мақомлар салоҳиятини оширишда салмоқли ютуқларни қўлга киритишган. „Ўзбектелефилм“ студияси томонидан „Шашмақом“ филми суратга олинган (1972, режиссор Т.Акромов).
Ҳозирги даврда Ўзбекистон бўйлаб шашмақомни ижро этишга ихтисослашган Мақом ансамбли каби профессионал ансамбллар, ҳаваскор бадиий жамоалар мақомларни ижодий ўзлаштириш ҳамда тарғиб этиш борасида самарали фаолият кўрсатмоқда.
Тузилиши
| Бўлим | Мушкилот (Чолғу бўлими) | Наср (Ашула бўлими) | |
|---|---|---|---|
| 1-гуруҳ шўбалари | 2-гуруҳ шўбалари | ||
| Бузрук | Таснифи Бузрук • Таржеи Бузрук • Гардуни Бузрук • Мухаммаси Бузрук • Мухаммаси Насруллои • Сақили Ислими • Сақили Султон | Сарахбори Бузрук • Тарона И • Тарона ИИ • Тарона ИИИ • Тарона ИВ • Тарона В • Тарона ВИ • Талқини Уззол • Тарона • Насруллои • Тарона И • Тарона ИИ • Тарона ИИИ • Насри Уззол • Уфари Уззол | Мўғулчаи Бузрук: Мўғулчаи Бузрук • Талқинчаи Мўғулчаи Бузрук • Қашқарчаи Мўғулчаи Бузрук • Соқийномаи Мўғулчаи Бузрук • Уфари Мўғулчаи Бузрук |
| Савти сарвиноз: Савти Сарвиноз • Талқинчаи Савти Сарвиноз • Қашқарчаи Савти Сарвиноз • Соқийномаи Савти Сарвиноз • Уфари Савти Сарвиноз | |||
| Ироқ: Ироқ • Талқинчаи Ироқ • Чапандози Ироқ • Соқийномаи Ироқ • Уфари Ироқ | |||
| Рок: Рок • Талқинчаи Рок • Қашқарчаи Рок • Соқийномаи Рок • Уфари Рок | |||
| Рост | Таснифи Рост • Гардуни Рост • Мухаммаси Рост • Мухаммаси Ушшоқ • Мухаммаси Панжгоҳ • Сақили вазмин • Сақили рак-рак | Сарахбари Рост • Тарона И • Тарона ИИ • Тарона ИИИ • Тарона ИВ • Талқини Ушшоқ • Тарона • Насри Ушшоқ • Тарона И • Тарона ИИ • Наврузи Сабо • Талқинчаи Наврузи Сабо • Уфари Ушшоқ | Савти Ушшоқ: Савти Ушшоқ • Талқинчаи Савти Ушшоқ • Чапандози Савти Ушшоқ • Қашқарчаи Савти Ушшоқ • Соқийномаи Савти Ушшоқ • Уфари Савти Ушшоқ |
| Савти Сабо: Савти Сабо • Талқинчаи Савти Сабо • Қашқарчаи Савти Сабо • Соқийномаи Савти Сабо • Уфари Савти Сабо | |||
| Савти калон: Савти калон • Талқинчаи Савти калон • Қашқарчаи Савти калон • Соқийномаи Савти калон • Уфари Савти калон | |||
| Ушшоқ вариантлари: Ушшоқи Самарқанд (Ушшоқи Хожи Абдулазиз) • Ушшоқи Қўқанд
Гулёр-Шаҳноз: Гулёр • Шаҳноз • Чапандози гулёр • Ушшоқ • Қашқарчаи Ушшоқ | |||
| Наво | Таснифи Наво • Таржеи Наво • Гардуни Наво • Нағмаи Орази Наво • Мухаммаси Наво • Мухаммаси Баёт • Мухаммаси Ҳусайний • Сақили Наво | Сарахбари Наво • Тарона И • Тарона ИИ • Талқини Баёт • Тарона • Насри Баёт • Тарона И • Тарона • Орази Наво • Тарона И, ИИ • Тарона ИИИ • Ҳусайний Наво • Уфари Баёт | Савти Наво: Савти Наво • Чапандози Наво • Талқинчаи Савти Наво • Қашқарчаи Савти Наво • Соқийномаи Савти Наво • Уфари Савти Наво |
| Мўғулчаи Наво: Мўғулчаи Наво • Талқинчаи Мўғулчаи Наво • Қашқарчаи Мўғулчаи Наво • Соқийномаи Мўғулчаи Наво • Уфари Мўғулчаи Наво | |||
| Мустазоди Наво: Мустазоди Наво • Талқинчаи Мустазоди Наво • Қашқарчаи Мустазоди Наво • Соқийномаи Мустазоди Наво • Уфари Мустазоди Наво | |||
| Баёт И • Баёт ИИ • Баёт ИИИ • Баёт ИВ • Баёт В • Баёти Шерозий И • Баёти Шерозий ИИ • Баёти Шерозий ИИИ • Баёти Шерозий ИВ (Талқинча) • Баёти Шерозий В (Соқийнома) | |||
| Дугоҳ | Таснифи Дугоҳ • Таржеи Дугоҳ • Гардуни Дугоҳ • Пешрави Дугоҳ • Самои Дугоҳ • Мухаммаси Дугоҳ • Мухаммаси Чоргоҳ • Мухаммаси Хўжаҳожи • Мухаммаси Чорсархона • Сақили Ашкулло | Сарахбари Дугоҳ • Тарона И • Тарона ИИ • Тарона ИИИ • Тарона ИВ • Тарона В • Тарона ВИ • Талқини Чоргоҳ • Тарона • Насри Чоргоҳ • Тарона И • Тарона ИИ • Орази Дугоҳ • Тарона И • Тарона ИИ • Тарона ИИИ • Ҳусайний Дугоҳ • Уфари Чоргоҳ | Савти Чоргоҳ: Савти Чоргоҳ • Талқинчаи Савти Чоргоҳ • Қашқарчаи Савти Чоргоҳ • Соқийномаи Савти Чоргоҳ • Уфари Савти Чоргоҳ |
| Моғулчаи Дугоҳ: Мўғулчаи Дугоҳ • Талқинчаи Мўғулчаи Дугоҳ • Қашқарчаи Мўғулчаи Дугоҳ • Соқийномаи Мўғулчаи Дугоҳ • Уфари Мўғулчаи Дугоҳ | |||
| Қаландари Дугоҳ: Қаландари Дугоҳ | |||
| Самандари Дугоҳ: Самандари Дугоҳ | |||
| Оромижон: Сарахбори Оромижон • Оромижон • Уфари Оромижон | |||
| Чоргоҳ: Чоргоҳ И • Чоргоҳ ИИ • Чоргоҳ ИИИ (Савт) • Чоргоҳ ИВ (Қашқарча) • Чоргоҳ В (Оғир Уфар) • Чоргоҳ ВИ (Уфар) | |||
| Сегоҳ | Таснифи Сегоҳ • Таржеи Сегоҳ • Ҳафифи Сегоҳ • Гардуни Сегоҳ • Мухаммаси Сегоҳ • Мухаммаси Ажам • Мухаммаси Мирзо Ҳаким • Сақили Бастанигор | Сарахбари Сегоҳ • Тарона И • Тарона ИИ • Тарона ИИИ • Тарона ИВ • Тарона В • Тарона ВИ • Талқини Сегоҳ • Тарона • Насри Сегоҳ • Тарона И • Наврузи Хоро • Тарона И • Тарона ИИ • Тарона ИИИ • Наврузи Ажам • Тарона • Уфари Сегоҳ | Моғулчаи Сегоҳ: Мўғулчаи Сегоҳ • Талқинчаи Мўғулчаи Сегоҳ • Қашқарчаи Мўғулчаи Сегоҳ • Соқийномаи Мўғулчаи Сегоҳ • Уфари Мўғулчаи Сегоҳ |
| Илова: Гиря И • Гиря ИИ • Фиғон И • Фиғон ИИ • Нимчўпони • Илғор • Сувора • Гулузорим • Дугоҳ Ҳусайн И • Дугоҳ Ҳусайн ИИ (Тарона И) • Дугоҳ Ҳусайн ИИИ (Тарона ИИ) • Дугоҳ Ҳусайн ИВ (Тарона ИИИ) • Дугоҳ Ҳусайн В (Қашқарча) • Дугоҳ Ҳусайн ВИ (Соқийнома) • Дугоҳ Ҳусайн ВИИ (Уфар) | |||
| Ироқ | Таснифи Ироқ • Таржеи Ироқ • Мухаммаси Ироқ • Сақил И • Сақил ИИ • Сақили калон | Сарахбари Ироқ • Тарона И • Тарона ИИ • Тарона ИИИ • Тарона ИВ • Тарона В • Тарона ВИ • Мухайяри Ироқ • Тарона И • Тарона ИИ • Тарона ИИИ • Уфари Ироқ | Илова: Чамбари Ироқ • Ироқи Тошкент • Бозургоний • Хуш келдинг (Бозургони варианти) • Муножот • Чўли Ироқ (Машқи Ироқ) |
Манбалар
Адабиётлар
- Ражабов И., Мақомлар масаласига доир, Тошкент, 1963.
- Иброҳимов О., Мақом ва макон, Тошкент, 1996.
- Матёқубов О., Мақомот, Тошкент, 2004.
- Ражабов, Ишоқ; Юнусов, Равшан; Ўзбекистон Миллий Энсиклопедияси. 2004.