Рус рассоми Василий Василевич Верешчагиннинг „Шаушекдаги театр харобалари“ картинаси (1869—70).

Шауэшек (қозоқча: شاۋەشەك уйғурча: Чöчек, چۆچەك‎‎, хитойча: 塔城; Пинйин: Тǎчéнг- Тачен) — Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном раёнидаги шаҳар. Шаушек тумани (хитойча: 塔城地区, Тǎчéнг Дìқū) — Или Қозоқ автоном вилоятига киради. Ўтмишда бу шаҳар ва унинг тумани Россияда Тарбағатой (уйғурча:Тарбаƣатай) деб аталган.

География

Шинжоннинг шимолий қисмида, Тарбағатой тоғ тизмаси этагида жойлашган.

Шаҳарнинг ғарбида, уни Шарқий Қозоғистон вилояти билан боғловчи йўлнинг бўйида, ундан 17 километр узоқликда „Бакту“ (巴克图) чегара пункти жойлашган. Унинг Қозоғистон томони „Бақти“ деб аталади.[1]

Халқи

Бутун Шоуэшек туманининг майдони 98 824 квадрат километр ташкил қилади, аҳолининг сони 892 397 киши (2000). 2000-йилги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига бўйича, туманнинг миллий таркиби қуйидагича эди:

Миллат сони Вилоят аҳолисининг улуши
хитойлик 522.829 58,59%
қозоқлар 216.020 24,21%
дунганлар 66.458 7,45%
уйғурлар 36.804 4,12%
мўғуллар 29.759 3,33%
Дунгсилар 5500 0,62%
даурлар 4.533 0,51%
руслар 2.948 0,33%
қирғиз 1.870 0,21%
сибе 1.536 0,17%
бошқалар 4.140 0,46%

Шауэшек шаҳрининг ўзида 1994-йил ҳисоблангандай 56,4 минг киши яшаган.

Даурлар ва Сибес Шауэшек туманига Узоқ Шарқдан 1764-йиллари Хитойнинг ғарбий чегарасин ёпиш мақсади билан кўчирилган.

Шауэшекдаги православ черкови Маданий инқилоб даврида вайрон қилинган, энди маҳаллий рус жамоатчилиги вакиллари уни қайта тиклашга маҳаллий ҳокимиятдан ёрдам сўрамоқда.[2]

Тарихи

ХИХ асрда бу шаҳар Россия ва Хитой ўртасидаги муҳим савдо маркази бўлган.

1865-йили дунган қўзғолонининг пайтида шаҳар қаттиқ вайрон қилинган.

Манбалар

Ҳаволалар