Шаукат Галиев (асл исм-шарифи Шавкат Галиэвич Идиятуллин, татарча: Шәүкәт Гали улы Һидиятуллин, Şəwкəт Ğали уğлı Ҳидиəтуллин ; 1928- йил 20-ноябр, Катта Бакрчи, Буин кантони, Татар АССР — 2011- йил 7-май, Қозон) — таниқли татар ёзувчиси, шоири. ХХ аср иккинчи ярми татар болалар адабиётининг ёрқин намояндаларидан бири саналади.

Шаукат Галиев
Таваллуди
Шаукат Галей улы Идиятуллин

20-октябр 1928-йил
Вафоти 7-май 2011-йил(2011-05-07)
(82 ёшда)
Касби Ёзувчи, шоир

Таржимаи ҳол

1928-йил 20-ноябрда Татар Автоном Совет Сосиалистик Республикасининг Буин кантонининг Катта Бакрчи қишлоғида (ҳозирги Татаристон Республикаси Апастов тумани, Бакрчи қишлоғи) қишлоқ дўкони савдо билан шуғулланувчилар оиласида туғилган. Отаси (Галиулла Идиятуллин, 1904-1943) ва онаси (Халима-Минлебика Зиннатуллина, 1905-1976) колхоз ишчиси бўлган.

Улуғ Ватан уруши йилларида етти йиллик мактабни тамомлаган (1943), ўсмирлик чоғида колхозда бригадир ёрдамчиси, ёғоч тайёрлаш бригадири, ҳисобчи, туман статисти бўлиб ишлаган.  

Нашр этилмаган ма’лумотларга кўра, Шаукат Галиев ўзининг илк ше’рини уруш охирида, 13 ёшида ёзган. Унинг илк нашри 1948-йилда республика “Совет әдәбияти” (“Совет адабиёти”) журналида чиққан. У урушда ҳалок бўлган отаси хотирасига Галиев тахаллуси билан ижод қила бошлаган.

1949-йилнинг март ойида Ш.Галиев мас’ул котиб этиб тайинланади ва қисқа муддатдан сўнг “Колхоз бригадаси”  газетасига муҳаррир бўлади.

1953-йил куз ойларида Шаукат Галиев Қозонга “Чаён” хажвий-кулги журналининг адабий ходим сифатида ишга таклиф қилинади ва у ерда бўлим мудири лавозимида фаолият олиб боради. Иш билан бир қаторда Шаукат ўқишни давом эттиради ва 1956-йилда ишчи ёшлар учун ўрта кечки мактабни тугатади.

1958-йилда Шавкат Галиев СССР Ёзувчилар уюшмасига а’зо бўлади.  

1959—1961-йилларда СССР Ёзувчилар уюшмасининг Москвадаги Олий адабиёт курсларида таҳсил олиб, битиради. У курсларни тугатгандан кейин 1971-йилгача у профессионал ёзувчилик фаолияти билан машғул бўлади.  

1971-йилдан Шаукат Галиев Татар Китоб Нашриётида бадиий адабиётлар бўлими бош муҳаррири лавозимида 1984-йилгача 13 йил ишлаган.  

Ш.Галиев узоқ йиллар мобайнидаТатаристон Ёзувчилар уюшмаси бошқаруви а’зоси, Ёзувчилар уюшмасига қабул қилиш кенгаши раиси, Татаристон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси болалар адабиёти бўлими мудири бўлган. “Сабантуй” газетаси ва “Сабига” журнали таҳририяти а’зоси, Ҳасан Тўфон ижодий мероси ҳай’ати раиси сифатида ҳам фаолият юритган[1].

У кўплаб миллий ва халқаро мукофотларга сазовор бўлган. “Шавали”, “Ажабланарли ва кулгили ҳодисалар”, “Ажойиб”, “Тотли уй”, “Қутбутдин—абжир камончи”, “Дадам билан кабинетда” китоблари учун 1972-йилда Ғабдулла Тўқай номидаги Республика мукофоти фахрий унвонига сазовор бўлган.

1982-йилда „Қуёнвой машқ чоғида“ китобини  рус тилига таржима қилингани учун у Ханс Кристиан Андерсен халқаро мукофотига сазовор бўлади.

1995-йилда Шаукат Галиевга татар адабиёти ривожланишига қўшган хизмати учун Татаристон Республикаси Халқ шоири фахрий унвони берилади.

Шаукат Галиев 2011-йил 7-майда 83 ёшида вафот этади, Қозон шаҳридаги татар қабристонига дафн этилади[2].

Манбалар

  1. ↑ „Кто есть кто“. 4-март 2016-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 6-март 2012-йил.
  2. ↑ „Шәүкәт Галиев вафат | Матбугат.ру“. 2013-йил 2-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 17-март 2016-йил.