Shavkat Abdullayev
Шавкат Воҳидович Абдуллаев (1944-йил, Самарқанд, Самарқанд вилояти, Ўзбекистон ССР) — ўзбекистонлик олим, кимё фанлари доктори, профессор.
| Шавкат Воҳидович Абдуллаев | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
1944-йил Самарқанд, Самарқанд вилояти, Ўзбекистон ССР |
| Фуқаролиги |
|
| Касби | кимёгар |
| Соҳаси | кимё |
| Иш жойлари | Самарқанд давлат университети Наманган давлат университети |
| Таълими | Самарқанд давлат университети |
| Илмий даражаси | кимё фанлари доктори |
| Илмий унвони | профессор |
| Академик раҳбарлари | Обид Содиқов |
Биографияси
Шавкат Абдуллаев 1944-йил Самарқанд шаҳарида академик Воҳид Абдуллаев оиласида туғилган. 1961—1966-йилларда Самарқанд давлат университети кимё факултетида ўқиган. 1969—1991-йилларда Самарқанд давлат университети органик кимё кафедраси катта ўқитувчи, доцент, кафедра мудири, кимё факултети декани, умумий кимё кафедраси мудири, 1992—2004-йилларда Наманган давлат университети кимё-биология факултети доценти, умумий кимё кафедраси мудири, факултет декани, университетининг илмий ишлар бўйича проректор лавозимида ишлаган. 2004-йилдан кимё кафедраси профессори лавозимда ишлаб келмоқда[1].
Илмий фаолияти
1970-йилда академик Обид Содиқов илмий раҳбарлигида номзодлик ишини ҳимоя қилган. Олим 1992-йилда Украинанинг Харков шаҳридаги Доривор ўсимликлар кимёси илмий текшириш институтида докторлик диссертациясини ёқлаган. Олим 200 дан ортиқ мақолалар, 50 га яқин ўқув қўлланма, 2 та монография, 200 дан зиёд тезис, 2 патент, 3 та гувоҳнома муаллифи ҳисобланади. Шогирдлари билан биргаликда кўкамаронларнинг 30 та тури, вексибиянинг 2 та тури, дуккакли ўсимликларининг 3 та тури текширишиб, 80 дан ортиқ фенолли бирикмалар, 60 га яқин флаваноидлардан 8 та янги модда олишда, гомоген флавононларни дегидрогенлаш реаксиясида Н-оксид пиридин ишлатилган, 14 номаълум дипиридил ҳосилалари синтез қилинган ҳамда 4-алмашинган 2,3-дипиридил ва 4-нитроамин 2,2- ва 2,3-дипиридилларни синтез қилишда эришган. Яна олим ўсимлик пигментлари ва флавон глюкуронидларини олишда лаборатория технологик регламентларини таклиф этиб, ўсимлик бўёқлари билан жун, пахта ва сун’ий матоларни бўяладиган биологик фаол қўшҳимчани яратган. 1982-йил халқ маорифи аълочиси, 2003-йилдан Наманган давлат университетининг профессори, 2021-йилдан Ўзбекистон „Табобат“ академияси ҳақиқий аъзоси[1].