Шавкат Орифжонович Алимов (1945-йил 2-март Нукус, Қорақалпоғистон, Ўзбекистон ССР ) — совет ва ўзбек физика-математика фанлари доктори (1973), математик олим, Ўзбекистон Фанлар академияси академик (2000), профессор (1974). Москва давлат университети (МДУ)ни тугатган(1967). МДУда (1974—84) ишлаган, Тошкент Давлат Университети каф. мудири ва Ўзбекистон Фанлар академияси Математика институтида директор ўринбосари (1984-85), Самарқанд Давлат Университети (1985-1987), Тошкент Давлат Университети (1987—1989) ректори, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири (1990-91), Тошкент Давлат Университети каф. мудири (1991-94). Ташқи ишлар вазири ўринбосари (1994—95), Ўзбекистон Республикасининг ХХРдаги фавқулодда ва мухтор элчиси (1995—98), Тошкентдаги Жаҳон иқтисодиёти ва ди-пломатия университетида проректор (1998-йилдан). Асосий илмий ишлари математик физи-канинг хусусий ҳосилали дифференсиал тенгламалари муаммоларига, хусусан ўз-ўзига қўшма эллиптик операторларнинг спектрал назариясига, дифференсиал ва интеграл тенгламалар муаммоларига бағишланган. "Каррали қаторлар ва Фу-ре интеграллари" монографияси Гер-манияда ("Спрингер Верлаг" нашриёти) инглиз тилида нашр этилган (1991). Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1985).[2]

Шавкат Орифжонович Алимов
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1945-йил 2-март (1945-03-02) (81 ёш)[1]
Нукус, Қорақалпоғистон, Ўзбекистон ССР
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР → Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Касби физика ва математика ўқитувчиси, дипломат
Мукофотлари

Mehnat shuhrati ordeni

Таржимайи ҳоли

Шавкат Орифжонович Алимов 1945-йил 2-мартда Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида хизматчи оиласида туғилган. Дастлаб ўрта маълумотни Тошкент шаҳридаги 88-умумтаълим мактабида олган ва олтин медалга битирган.

Унвон ва мукофотлари

Манбалар

Ҳаволалар