Шавкат Бухорий (тахаллуси; исми Муҳаммад Ишоқ) (ХВИИ асрнинг 20й.лари, Бухоро — 1695/1699, Исфаҳон) — форс-тожик шоири. Бухорода таҳсил олган. Саррофлик билан шуғулланган. Ҳиротга келиб, шаҳар ҳокими Сафоқулихон Шомлу ва унинг вазири Мирзо Саъдуддин хизматида бўлган. Дастлаб Нозик тахаллуси билан шеърлар ёзган. Ш.Б. ўз даврининг етук шоири, ҳинд услубининг намояндаларидан бўлган, нафақат замондош, балки ўзидан кейинги шоирларга ҳам таъсир кўрсатган. Малеҳо Самарқандийнинг "Музаккир улашоб", Мирзо Муҳаммад Тоҳир Насрободийнинг "Тазкираи Насрободий", Ғуломалихон Озод Билгиромийнинг "Хизонаи Омира", Шамсиддин Сомийнинг "Қомус улаълом" тазкираларида шоир ҳақида маълумот берилиб, шеърларидан намуналар келтирилган. Исфаҳонда у билан 7 ой давомида мулоқотда бўлган Малеҳо ўз тазкирасидан ўрин олган 202 шоир ичидан фақат Ш.Б.га батафсил ва юксак баҳо берган. У анъанавий услубни янгилаган, оҳорли ва гўзал фикру ташбехларни ўзига хос усудда бадиий юксак ифодалаган. Анъанавий ишқ мавзуи билан бирга, шоир ижодида таржимаи ҳол руҳидаги, ватандан ва дўстлардан жудолик, дунё, замон ва одамлардан шикоят оҳангидаги шеърлар етакчилик қилади. Ҳаёцеварлик, панду насиҳат ва бошқа ҳам шоир ижодининг асосий хусусиятларидан ҳисобланади.

Меросининг асосий қисмини қасида, ғазал, қитъа ва рубоийлар ташкил этади. 6221 байтдан иборат шеърий мероси тўпланиб, 1987-йилда Душанбада нашр қилинган. Девонининг нусхалари Тошкент, Душанба, Москва, Санкт-Петербургдаги қўлёзма фондларида сақланади.

Манбалар

  • Бухорийлар бўстони, Т., 1997. Ад..Тўхсанов Қ., Шавкат Бухорийшериятининг услуби ва бадияти, Самарқанд, 1998.