Шавкат Халметович Мажитов (01.04.1955, Олмота) — 2001—2002-йилларда Ўзбекнефтгаз компанияси бошқарув раиси[1].

Шавкат Халметович Мажитов
 Ўзбекнефтгаз компанияси бошқарув раиси
 
Мансаб даври
2001-йилдан – 2002-йилгача
Ҳукумат бошлиғи Ўткир Султонов
Президент Ислом Каримов
Ўтмишдоши ?
Вориси Абдусалом Азизов
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1955-йил 1-апрел (1955-04-01) (71 ёш)
Олмаота
Сиёсий партияси Ўзбекистон Либерал Демократик Партияси

Биографияси

1977-йилда Қозоғистон кимё-технология институтини тамомлаган.

1977-1981 йилларда Қозоғистон ССР Давлат стандарти бошқармасининг нефт маҳсулотлари сифатини назорат қилиш бўлими муҳандиси, бош муҳандиси, сектор мудири.

1981-йилда Чимкент вилояти стандартлар ва ўлчов воситалари давлат назорати лабораторияси катта муҳандиси.

1981—1991-йилларда „ЎртаОсиёГаз“ илмий назорат институтида кичик илмий ходим, катта илмий ходим.

1992—1994-йилларда „ЎзЛИТИнефтгаз“ газни қайта ишлаш лабораториясида катта илмий ходим, сектор мудири.

1994—1995-йилларда „Ўзбекнефтгаз“ Миллий корпорациянинг нефтни қайта ишлаш бўлими бошлиғи.

1995—1998 йилларда — Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг технологик қисми қурилишини таъминлаш дирексияси директори лавозимида ишлаган.

1998-йилда „Ўзнефтниқайтаишлаш“ уюшмаси Ташқи иқтисодий алоқалар бўлимининг хорижий компаниялар билан инвестиция обектлари бўйича шартномаларни бажариш бўлими директори ўринбосари.

1998—2001-йилларда — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Қурилиш, транспорт ва коммуникациялар мажмуасининг устувор инвестиция дастурлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш гуруҳи раҳбари.

2001—2002-йилларда „Ўзбекнефтгаз“ Миллий холдинг компанияси бошқаруви раиси.

2002—2013-йилларда бошқарув раисининг биринчи ўринбосари, бир вақтнинг ўзида прогнозлаш, ресурслар ва инвестиция дастурлари бош бошқармаси бошлиғи.

2007—2015-йилларда И. М. Губкин номидаги Россия Давлат нефт ва газ университетининг Тошкент филиали Васийлик кенгашининг раиси бўлган.

Манбалар

  1. ↑ архив нусхаси, 9-январ 2023-йилда асл нусхадан архивланди, қаралди: 24-май 2015-йил{{cитатион}}: CС1 маинт: дате формат ()