Shavkat Mavlonov
Шавкат Мавлонов(1952-йил 30-март, Андижон вилояти Андижон шаҳри) – узоқ йиллар давлат органларида хизмат қилган ички ишлар органлари фахрийси, истеъфодаги полковник.
| Шавкат Мавлонов | |
|---|---|
| Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари | |
|
Мансаб даври 1995-йил – 2001-йилгача | |
| Президент | Ислом Каримов |
| Бош вазир | Ўткир Султонов |
| Вазир | Зокир Алматов |
| Ўтмишдоши | лавозим таъсис этилган; унинг ўзи Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари – Шахсий таркиб билан ишлаш хизмати бошлиғи |
| Вориси | Бахтиёр Сидиқов |
| Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги инспексияси инспектори | |
|
Мансаб даври 1982-йил – 1984-йил | |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
3-июн 1952-йил Андижон, Ўзбекистон ССР |
| Сиёсий партияси | партиявийлиги йўқ |
Ҳаёти ва фаолияти
Шавкат Мавлонов Андижон шаҳрида дунёга келди. Мактабни аъло баҳолар билан тамомлаб, Ломоносов номидаги Москва давлат университетига ўқишга киради. 1978-йилда Ломоносов номидаги Москва давлат университетини тамомлаб[1] ҳарбий хизматни ўтайди.
Ички ишлар органларидаги хизмат фаолияти
Шавкат Мавлонов ички ишлар органларидаги илк хизмат фаолиятини 1982-йил Тошкентда, Ички ишлар вазирлиги инспексияси инспектори лавозимида бошлайди. 1984-йилда шу ерда катта инспектор лавозимига кўтарилади. 1985-йил Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги 2-махсус бўлими бўлинма бошлиғи лавозимида хизматни давом эттиради. Шавкат Мавлонов 1989-йилда Ички ишлар вазирлиги академиясини тамомлаб[2], Ички ишар вазири ёрдамчиси сифатида хизмат қилади. 1995-йил Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари – Шахсий таркиб билан ишлаш хизмати бошлиғи лавозимига тайинланади. Бу лавозимда Шавкат Мавлонов 2001-йилга қадар фаолият олиб борди.
Оиласи
Шавкат Мавлонов оилали[3].
Манбалар
- ↑ ҳттп://эду.мсу.ру/алумни/
- ↑ „архив нусхаси“. 2023-йил 21-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 21-июн.
- ↑ Ички ишлар вазирлиги Бирлашган таҳририяти Кадрлар хизмати фидойилари. Тошкент. 2022-йил. 16–19-бетлар