Shavkat Mirzayev
Шавкат Мустакимович Мирзаев (1953-йилда туғилган) — физика ва техника соҳаларидаги олим, техника фанлари доктори, профессор.
| Шавкат Мустакимович Мирзаев | |
|---|---|
| Таваллуди |
1953-йил 12-сентябр Бухоро шаҳри |
| Фуқаролиги | Ўзбекистон ССР, Ўзбекистон Республикаси |
| Касби | физика ва техника соҳаларидаги олим, профессор-ўқитувчи |
| Соҳаси | атом ядроси, элементар зарралар физикаси, техника |
| Таълими | Бухоро давлат педагогика институти (ҳозирги Бухоро давлат университети) |
| Илмий даражаси | техника фанлари доктори |
| Илмий унвони | профессор |
| Тезис сарлавҳаси | „Пути повышения энергоэффективности адсорбционных циклов“ (докторлик, 2005) |
Та’лими
Шавкат Мирзаев 1953-йил 12-сентябрда Бухоро шаҳрида зиёли оиласида туғилган. Отаси Мустақим Мирзаев Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, филология фанлари доктори, профессор, ўзбек тилшунослигига асос солган олимлардан. Шавкат Мирзаев 1970-йилда Бухоро шаҳридаги 10-сонли ўрта умумта’лим мактабини а’ло баҳоларга тугатган. 1971-йили Бухоро давлат педагогика институти (ҳозирги Бухоро давлат университети)нинг физика-математика факултетига физика-умумтехника фанлари ихтисослиги бўйича ўқишга кирган. Ўқишни тугатгач, 1976—1978-йилларда ҳарбий хизматни ўтаган.
Илмий-педагогик фаолияти
1979—1980-йилларда Ўзбекистон Фанлар академиясининг Ядро физикаси институтида илмий изланишлар олиб борди. 1981-йилда шу институтнинг кундузги бўлим аспирантурасига ўқишга қабул қилинди. 1984-йилда аспирантурани муваффақиятли тугатиб, ўша йили Фанлар академиясининг Ядро физикаси институти ҳузуридаги ихтисослашган илмий кенгашда физика-математика фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун «Исследование и разработка методов визуализации двумерного распределения потоков ионизирующих излучений» мавзусида атом ядроси ва элементар зарралар физикаси мутахассислиги бўйича номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди[1]. Илмий раҳбари — Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, физика-математика фанлари доктори, профессор Вафо Арабович Мўминов.
1984-йилдан Бухоро давлат педагогика институти физика-математика факултетида умумий физика кафедраси ўқитувчиси, 1986-йилда шу кафедра доценти лавозимларида ишлади. 1988—1992-йилларда физика-математика факултети декани бўлиб фаолият кўрсатди. 1992-йилдан бошлаб умумий физика кафедраси доценти, 2002—2007-йилларда Бухоро давлат университетида академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари билан ишлаш бўйича проректор бўлди. 2005-йилда Ўзбекистон Фанлар академияси Энергетика ва автоматика илмий тадқиқот институтидаги ихтисослашган илмий кенгашда «Пути повышения энергоэффективности адсорбционных циклов» мавзусида докторлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди. Илмий маслаҳатчиси — техника фанлари доктори, профессор Юнус Нўмонович Ёқубов.
2007-йилдан 2019-йилгача Бухоро давлат университети физика-математика факултети декани лавозимида ишлаган. 2019-йилдан Физика кафедраси профессори лавозимида, 2022-йилдан Гелиофизика ва қайта тикланувчи энергия манбалари кафедраси профессори лавозимида ишлаб келмоқда[2].
Илмий-услубий ишлари
Шавкат Мирзаев 1976—2019-йиллар давомида Республика илмий журналларида 100 дан ортиқ илмий мақолалари ва 150 дан ортиқ тезислари билан иштирок этган. Ҳаммуаллифликда яратилган 10 та ўқув қўлланма ва 6 та услубий қо’лланмаси нашр этилган. 2006—2008-йилларда „Сув насос чучиткичи гелиоқурилмасини яратиш“ мавзусидаги давлат грантига илмий раҳбарлик қилган.
Манбалар
- ↑ Раҳматов И. Бухоронинг гелиофизик олимлари. Тошкент: Фан, 2009 — 18-бет.
- ↑ „Мирзаев Шавкат Мустакимович“. 2023-йил 12-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 13-июл.