Шавкат Муллажонов (1986-йил 19-январда Зарафшон шаҳрида туғилган) – ўзбекистонлик футболчи, ҳимоячи позициясида ўйнаган.

Шавкат Муллажонов
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Шавкат Муллажонов
Таваллуд санаси 1986-йил 19-январ (1986-01-19) (40 ёш)
Таваллуд жойи Зарафшон, Ўзбекистон ССР
Бўйи 1.80 м (5 фт 11 ин)
Амплуаси Ҳимоячи
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
Қизилқум
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2004—2007 Қизилқум 67 (2)
2008—2010 Олмаиқ 62 (3)
2009 Пахтакор - (-)
2011—2012 Ал Аҳли СC (Доҳа) 30 (0)
2012—2013 Ал-Насср 12 (0)
2013 Лиаонинг Ф.C. 20 (0)
2014 Олмаиқ 13 (0)
2014—2015 Локомотив Тошкент 23 (0)
2016 Ал-Шааб CСC 12 (0)
2016 Бухоро 12 (0)
2017 Олмаиқ 22 (2)
2018 Бухоро 25 (0)
2019 Металлург Бекобод 24 (1)
2020 Сўғдиёна 17 (0)
2021 Нефтчи 18 (0)
Миллий терма жамоа
2010—2015 Ўзбекистон 39 (0)
Бошқарган клублари
2023—2024 Олимпия
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

2010—2015-йилларда Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси бўлган. 2022-йилдан мураббийлик фаолиятини бошлаган.

Фаолияти

Шавкат Муллажонов профессионал футболдаги илк фаолиятини 2004-йили ўз туғилиб ўсган она шаҳри Зарафшоннинг Қизилқум таркибида бошлаган. Шавкат „кончилар“ таркибида 2007-йилгача ўйнайди. 2007-йилнинг ёзида у Олмалиқнинг Олмалиқ футбол клубига келиб қўшилади.

У 2009-йили Тошкентнинг Пахтакор клуби мураббийининг эътиборига тушади ва 2009-йили Пахтакорга келади. Аммо, у Пахтакор сафида захирада қолиб кетади ва 2010-йили яна Қизилқум клубига қайтади. Қизилқум таркибида битта ўйинда майдонга тушиб кейин яна Олмалиққа қайтади. Ўша мавсумда у 25 та ўйинда Оламлиқ таркибида тўп суради.

Шавкат Муллажонов 2011-йилги Қатарда бўлиб ўтган Осиё кубоги мусобақасида Ўзбекистон терма жамоаси таркибида ўйнайди. Осиё кубогидан сўнг у Қатарнинг Ал Аҳли клубининг диққатини ўзига тортади. Шавкат Муллажонов Ал Аҳли клубида жамоанинг ҳақиқий лидерига айланади ва жамоанинг асосий таркибидан майдонга туша бошлайди. Бир ярим йил Ал Аҳли таркибида тўп суриб 30 та ўйинда майдонга тушган[1].

2012-йил бошидан Ар-Риёднинг Ал-Насср клуби уни сафига қўшишни истайди ва тез орада у Ал-Насср таркибига қўшилади. Ал-Насср таркибида 12 та уcрашувда майдонга тушади. Шундан кейин, 2013-йилнинг ўрталарида у Хитойга келади ва Шенян шаҳри клуби Лиаонинг Wҳоwин билан шартнома имзолайди. Хитой клуби таркибида у бир мавсум ўйнаб 20 та учрашувда клуб шарафини ҳимоя қилади[2][3][4].

2014-йили у Ўзбекистонга қайтади ва Олмалиқ клуби сафига қўшилади у ерда ярим мавсум ўйнайди[5]. 2014-йилги ёзги трансфер ойнаси вақтида Тошкентнинг Локомотив клубига ўтди ва 2015-йилги мавсум якунига қадар ўйнайди[6]. 2016-йилги мавсум дастлабки қисмида БААнинг Ал-Шабаб жамоаси билан шартнома имзолади[7]. Шу йилнинг ёз аслида Ўзбекистонгга қайтди ва „Бухоро“ жамоаси билан шартноам имзолади[8]. Шавкат 2016-йил ва 2018-йилги мавсумларни „Бухоро“ жамоаси таркибида ўтказди[9]. 2017-йилги мавсумда „АГМК“ жамоаси таркибида тўп сурди[10]. 2019-йил Бекободнинг Металлург жамоаси билан шартнома имзолади[11]. 2020-йил Жиззахнинг „Сўғдиёна“ жамоаси таркибида тўп сурди[12]. 2021-йилги мавсумда Фарғонанинг „Нефтчи“ жамоасида тўп сурди ва шу йилнинг сўнггида фаолиятига якунлади[13].

Мураббийлик фаолияти

2022-йилдан Тошкентнинг Олимпия жамоасида фаолият олиб бормоқда ва 2023-йилда жамоа бош мураббийи ҳисобланади[14].

Терма жамоадаги фаолияти

Терма жамоадаги илк дебют учрашувини 2010-йил 10-августда Албания термаси билан бўлган ўртоқлик учрашувида ўтказган.

Осиё кубоклари финал босқичлари ўйинларида 2011-йили 3 та ўйинда майдонга тушиб чорак финал иштирокчиси бўлган бўлса 2015-йилги чемпионатда 4 та ўйинда терма жамоа шарафини ҳимоя қилди[15].

Ютуқлари

Ал-Насср таркибида

  • 1Chempion Шаҳзода кубоги ғолиби: 2012

Локомотив таркибида

  • 2Kumush medal sovrindori Ўзбекистон вице-чемпиони: 2014
  • 1Chempion Ўзбекистон кубоги ғолиби: 2014

Нефтчи

Манбалар

  1. ↑ „ҚАТАР СТАРС ЛЕАГУЭ - Шавкат Муллажанов“. Қатар Старс Леагуэ. 28-март 2020-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 19-июл 2012. (Wайбаcк Мачине сайтида 28-март 2020-йил санасида архивланган)
  2. ↑ النصر السعودي يتعاقد مع الأوزبكي ملجنوف (Wайбаcк Мачине сайтида 7-июл 2012-йил санасида архивланган) Ал Жазеэра спорт, 5-июл 2012
  3. ↑ 辽宁官方宣布签约外援中卫 乌兹别克国脚正式加盟
  4. ↑ „Хитой суперлигаси. 22-тур. СҲавкат Муллажонов жамоаси г'алаба қозонди“. 2023-йил 1-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 1-август.
  5. ↑ „Муллажонов "Олмалиқ"қа қайтди“. 2023-йил 1-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 1-август.
  6. ↑ „Расмий хабар: Филипосян, Муллажонов, Раҳматуллаэв ва СҲог'уломов "Локомотив"га о'тишди“. 2023-йил 1-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 1-август.
  7. ↑ „СҲавкат Муллажонов "Ал СҲааб" клуби билан шартнома тузди“. 2023-йил 1-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 1-август.
  8. ↑ „"Бухоро" Муллажонов билан шартнома тузилганини тасдиқлади“. 2023-йил 1-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 1-август.
  9. ↑ „"Бухоро" СҲавкат Муллажонов ва СҲавкат Саломов билан шартнома имзолади“. 2023-йил 1-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 1-август.
  10. ↑ „СҲавкат Муллажонов ва Камолиддин Мурзоэв "Олмалиқ" таркибига қо'шилишди“. 2023-йил 1-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 1-август.
  11. ↑ „Камолиддин Тожиэв ва СҲавкат Муллажонов "Металлург"да о'йнайди“. 2023-йил 1-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 1-август.
  12. ↑ „"Со'г'диёна" янги футболчиларни таништирди“. 2023-йил 1-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 1-август.
  13. ↑ „СҲавкат Муллажонов "Нефтчи" йиг'инига қо'шилди“. 2023-йил 1-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 1-август.
  14. ↑ „Кенжа То'раэв, Магдеэв, Юрий Cой, Муллажонов, Жиямуродов ва Навро'збек Алимов - Биринчи лигада ишлаётган собиқ юлдузлар“. 2023-йил 1-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 1-август.
  15. ↑ „СҲавкат Муллажонов Тошкентга этиб келди“. 2023-йил 1-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 1-август.

Ҳаволалар