Шавкат Насибуллаев (11-август[1], 1984-йил, Наманган) – Ўзбекистонлик собиқ футболчи ва футбол ҳаками.

Шавкат Насибуллаев
Тўлиқ исми Шавкат Насибуллаев
Таваллуд санаси 1984-йил 11-август (1984-08-11) (42 ёш)
Таваллуд жойи Наманган, Ўзбекистон
Шавкат Насибуллаев
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Шавкат Насибуллаев
Таваллуд санаси 11-август 1984-йил
Таваллуд жойи Наманган Ўзбекистон
Бўйи 183 cм (6 фт 0 ин)
Амплуаси Ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Фаолиятини якунлаган
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2001 Дўстлик Тошкент 1 (0)
2002—2003 Навбаҳор 1 (0)
2003 Трактор Тошкент 9 (1)
2004—2008 Сўғдиёна 121 (4)
2009—2011 Қизилқум 64 (4)
2011 Навбаҳор 12 (0)
2012—2013 Нефтчи 42 (2)
2014 Шўртан 21 (1)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Фаолияти

Шавкат Насибуллаев катта футболдаги фаолиятини футболчи сифатида 2001-йилги мавсумда Тошкент вилоятининг „Дўстлик“ жамоаси таркибиуда бошлаган. 2002—2003-йилги мавсумларда Наманганнинг „Навбаҳор“ жамоаси саифида ўйнаган. 2004—2008-йилларда Жиззахнинг „Сўғдиёна“ жамоасида ўйнаган. 2009—2011-йилларда Навоининг „Қизилқум“ жамоаси сафида ўйнаган. 2012-йилги мавсумда Фарғонанинг „Нефтчи“ клуби билан шартнома имзолаган ва 2 мавсум давомида Фарғона клуби таркибида ўйнаган. 2014-йилги мавсумда Гу’зорнинг „Шўртан“ жамоасида ўйнаган[2] ва 2015-йилги мавсумда футболчилик фоалиятини якунлаган.

Ҳакамлик фаолияти

Шавкат 2017-йилги мавсумда Ўзбекистон мусобоқаларида ҳакамлик фаолиятини бошлаган ва фаолияти давомида бир қатор бахсли вазиятларга сабаб бўлган[3][4][5].

Манбалар

  1. ↑ „СҲавкат Насибуллаэв 29 ёшга то'лди“. 2025-йил 9-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 22-октябр.
  2. ↑ „СҲавкат Насибуллаэв: Г'узорликлар билан до'стона хайрлашдим“. 2024-йил 1-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 22-октябр.
  3. ↑ „Топ-10. Энг ко'п пеналти белгилаганлар“. 2025-йил 11-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 22-октябр.
  4. ↑ „Насибуллаэвни нокаут килган "УФC" жангчиси ким эди?“. 2025-йил 1-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 22-октябр.
  5. ↑ „Буни шундай қолдириб бо'лмайди!“. 2025-йил 27-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 22-октябр.

Ҳаволалар