Shavkat Niyoziy
Шавкат Ниёзий(1927-йил 19-декабр, Самарқанд вилояти, Ўзбекистон ССР, СССР - 2021-йил 15-март, Москва шаҳри, Россия Федерацияси) - совет ва тожик танқидчиси ва адабиёцҳуноси. У Тожикистон ССР да хизмат кўрсатган маданият ходими, РСФСРда хизмат кўрсатган маданият арбоби, Тожикистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси. Шу билан биргаликда у театр фанлари доктори, профессор[1].
| Шавкат Ниёзий | |
|---|---|
| Таваллуди |
19-декабр, 1927-йил |
| Вафоти |
15-март, 2021-йил Москва, Россия Федерацияси (93 ёш) |
Биографияси
Шавкат Ниёзий 1927-йил 19-декабр куни Ўзбекистон ССР таркибидаги Самарқанд вилоятида туғилган. Ўрта мактабни тамомлагандан сўнг, 1944-йил Душанбе давлат педагогика институтига қабул қилинади. Шу олийгоҳни 1948-йил муваффақиятли тамомлайди. Бир муддат шу университетда ўқитувчилик қилган. Шавкат Ниёзий 1957-йил Тожикистон Фанлар Академияси Журналистика институтида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилади. У Совет Иттифоқи парчалангунга қадар, Москвадаги СССР Ёзувчилар уюшмасида адабий маслаҳатчи ҳамда тожик адабиёти бўйича масъул котиб бўлган. У узоқ йиллар давомида Максим Горкий номидаги давлат театр санъат институтида ишлаган. Вафотига қадар, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ёзувчилар уюшмаси халқаро ташкилотининг Ижроия қўмитаси раисининг маслаҳатчиси бўлган. Шавкат Ниёзий 1997-йили Москвада „Дўстлик“ ордени билан мукофотланган. Шавкат Ниёзий 2021-йил 15-мартда Россия Федерациясининг Москва шаҳрида вафот этди[2].
Илмий фаолияти
Шавкат Ниёзий 1947-йилдан совет халқлари адабиёти, айниқса, тожик адабиётининг ривожланиш босқичларини тадқиқ қилишни бошлади. Унинг илк илмий мақоласи 1948-йили нашр қилинган. Унинг худди шу йили „Совет халқларининг адабиёт тарихи“ номли китоби чоп этилди.
Шавкат Ниёзийнинг 1967-йили „Мушоира“, 1973-йилда „Дўстлар овози“, 1985-йил „Мовий тоғлар бўйида“ ҳамда 1987-йилда „Лолақизғалдоқ“ номли китоблари Москвада нашрдан чиқди.
Манбалар
- ↑ „Шавкат Ниёзӣ, бародари Нависандаи халқии Тоҷикистон Фотеҳ Ниёзӣ дар синни 92-солагӣ аз олам даргузашт“. Қаралди: 15-сентабр 2023-йил.
- ↑ „ҳттпс://www.озоди.орг/а/31151554.ҳтмл“. Қаралди: 15-сентабр 2023-йил.