Shavkat Normatov

Шавкат Турсунпўлатович Норматов (русча: Шавкат Турсунпулатович Норматов; Ўзбекистон ССР) – Ўзбекистон Қуролли Кучлари Ҳарбий мерос ва замонавий тадқиқотлар институти бошлиғи[1], генерал-лейтенант ҳарбий унвонига эга.
Биография
2012—2013-йилларда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академияси бошлиғи бўлган[2].
2013-йил 23-сентябрда Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримов Шавкат Норматовни Ўзбекистон Мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари ва Бош штаб бошлиғи лавозимига тайинлаган[3][4].
2016-йил октябрда Ўзбекистон Мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан бўшатилган ва Андижон вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган.
2023-йилда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ҳарбий мерос ва замонавий тадқиқотлар институти бошлиғи лавозимига тайинланган.
Мукофотлари
2021-йил 29-апрелда 2-даражали Меҳнат фахрийси кўкрак нишони билан тақдирланган[5].
Манбалар
- ↑ „Буюк саркардалар фаолиятига бағишланган давра суҳбати“ (04.12.202301446). 2024-йил 19-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 19-август.
- ↑ „УЧИЛИЩЕ В ГОДЫ ГОСУДАРСТВЕННОЙ НЕЗАВИСИМОСТИ“. 2024-йил 6-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 3-октябр.
- ↑ „Ўзбекистонда хавфсизлик учун мас‘ул раҳбарлар ўзгартирилган“ (23 сентябр 2013).
- ↑ „О'збекистон-АҚШ: Пентагонда мулоқот“ (2016-йил 25-феврал).
- ↑ „Бир гуруҳ генераллар «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишони билан тақдирланди“ (2021-йил 29-апрел).