Шавкат Саломов (1985-йил 13-ноябрда туғилган) – Ўзбекистонлик собиқ футболчи, ҳужумкор ярим ҳимоячи ва ҳужумчи позициясида ўйнаган. 2011-йилда Қатарда ўтказилган АФC Осиё кубогида Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида иштирок этган. Бухоронинг „Бухоро“ клуби бош директори.

Шавкат Саломов
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Шавкат Расулович Саломов
Таваллуд санаси 1985-йил 15-ноябр (1985-11-15) (40 ёш)
Таваллуд жойи Бухоро, СССР, Ўзбекистон ССР
Бўйи 174 cм (5 фт 8 1⁄2 ин)
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2000—2016 Бухоро 141 (18)
2007—2012 Бунёдкор 160 (30)
2010 Насаф (Ижара) 12 (2)
2013 Жетису 27 (3)
2014 Шахтёр 28 (3)
2015 Олмалиқ 29 (8)
2016 Бухоро 29 (3)
2017 Атирау 25 (2)
2018—2019 Бухоро 27 (3)
2019—2020 Сурхон 32 (4)
2021—2022 Бухоро - (-)
2022 Сўғдиёна 11 (-)
Миллий терма жамоа
2007—2015 Ўзбекистон 12 (1)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Футболчилик фаолияти

"Бухоро" ёшлар спорт мактаби тарбияланувчиси. 2000—2006-йилларда „Бухоро“ клубида ўйнаган. 2007—2012-йилларда Тошкентнинг „Бунёдкор“ жамоасида ўйнаган[1]. 2010-йилда Саломов „Насаф“ Қарши клуби билан шартнома имзолаган.

2013-йил феврал ойида Саломов Қозоғистоннинг „Жетису“ клубига ўтган. 2013-йил 9-март куни Қозоғистон чемпионатининг 1-турида „Қайрат“га қарши ўйинда Саломов ўзининг дебют учрашувида 3:3 ҳисобида дуранг ўйнади „Жетису“ таркибида биринчи голини урган.

2014-йилнинг январида у „Иртиш Павлодар“ билан шартнома имзолаган[2]. Аммо феврал ойида у клуб раҳбариятининг тенге девалвацияси муносабати билан маошни оширишдан бош тортгани учун жамоани тарк этган[3]. 2014-йилнинг февралида у Қозоғистоннинг бошқа бир клуби Қарағандининг „Шахтёр“ клуби билан шартнома имзолаган[4][5]. 2015-йилда ватанига қайтиб, „Олмалиқ“ жамоасига келиб қўшилган. 2016-йилда Бухорога қайтиб келган. 2017-йилнинг баҳорида Саломов Қозоғистоннинг „Атирау“ клуби билан шартнома имзолаган. 2018-йилнинг 8-январ куни Саломов „Бухоро“ билан шартнома имзолаган[6]. 2019-йил Термизнинг „Сурхон“ жамоаси сафига ўтган[7]. 2022-йил июл ойида Жиззахнинг „Сўғдиёна“ жамоаси сафига ўтган[8]. Мавсум якунида футболчилик фаолиятини якунлаган.

Терма жамоадаги фаолияти

2007-йилда Ўзбекистон терма жамоаси сафида иккита ўйин ўтказган[9]. Саломов 2010-йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичида миллий терма жамоа сафида икки марта майдонга тушган. Ўзбекистон терма жамоаси таркибида 2011-йилги Осиё кубогининг ярим финалчисига айланган[10].

Футболдан кейинги фаолият

2023-йилги мавсум бошида футболчилик фоалиятини якунлаган ва Бухоро клуби тизимида фаолиятини бошлаган. 2024-йил январ ойида „Бухоро“ клуби бош директори сифатида тайинланган[11].

Фаолият статистикаси

Клуб статистикаси

5-ноябр, 2017-йил ҳолатига кўра[12]
Клуб Мавсум Лига Мамлакат кубоги Континентал Бошқа Жами
Двизион Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар
Бунёдкор 2010-йил Ўзбекистон лигаси 1 0 3 0 0 0 4 0
2011-йил 23 2 4 0 5 0 0 0 32 2
2012-йил 23 6 7 4 11 1 0 0 41 11
Жами 47 8 11 4 19 1 0 0 77 13
Насаф (ижара) 2010-йил Ўзбекистон лигаси 5 2 - 0 0 5 2
Жетису 2013-йил Премер-лига 27 3 0 0 0 0 0 0 27 3
Шахтёр Қараганди 2014-йил 28 3 2 0 2 0 1 0 33 3
Олмалиқ 2015-йил Ўзбекистон лигаси 29 8 0 0 - - 29 8
Бухоро 2016-йил Ўзбекистон лигаси 29 3 6 1 - - 35 4
Атирау 2017-йил Қозоғистон Премер-лигаси 25 2 4 0 - - 29 2
Бухоро 2018-йил Ўзбекистон Суперлигаси 0 0 0 0 - - 0 0
Карера жами 190 29 23 5 21 1 1 0 235 35

Халқаро

Ўзбекистон терма жамоаси
Йил Ўйинлар Голлар
2007-йил 2 1
2008-йил 0 0
2009-йил 0 0
2010-йил 3 0
2011-йил 3 0
2012-йил 2 0
2013-йил 1 0
2015-йил 1 0
Жами 12 1

2015-йил 31-март ўтказилган ўйиндаги аниқ статистика[13]

Миллий терма жамоада голлар

№ Сана Жой Рақиб Ҳисоб Натижа Мусобақа
1 2007-йил 13-октябр Тошкент, Ўзбекистон Хитой Тайпейи 9 – 0 9-0 2010 ФИФА Жаҳон чемпионати саралаши

Ютуқлари

Бунёдкор
  • Ўзбекистон чемпиони (3): 2008, 2009, 2011
  • Ўзбекистон чемпионати кумуш медали совриндори: 2012
  • Ўзбекистон кубоги соҳиби (2): 2008, 2012
  • Ўзбекистон кубоги финалчиси: 2009
Насаф
  • Ўзбекистон чемпионатининг бронза медали совриндори: 2010

Манбалар

  1. ↑ „ру:Шавкат Саломов продолжит свою карьеру в Казахстане“ (ру). спорц.кз (2013-йил 21-феврал).
  2. ↑ „«Иртыш» приступил к УТС“. 2014-йил 2-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 29-январ.
  3. ↑ „Девальвация повлияла на уход из «Иртыша» двух футболистов“. 2019-йил 1-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 17-феврал.
  4. ↑ „Саломов и Мурзоев переходят в "Шахтер"“ (ру). неwс.рамблер.ру (2014-йил 16-феврал). Қаралди: 2015-йил 15-сентябр.
  5. ↑ „Саломов и Мурзоев переходят в "Шахтер"“ (ру). неwс.рамблер.ру (2014-йил 16-феврал). Қаралди: 2015-йил 15-сентябр.
  6. ↑ „БУХОРО МУЛЛАЖОНОВ ВА САЛОМОВ БИЛАН ҲАМ ШАРТНОМА ИМЗОЛАДИ“ (уз). пфcбухоро.cом. ФК Бухоро (2018-йил 8-январ). 2018-йил 11-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 11-январ.
  7. ↑ „Расмий хабар: "Сурхон" Шавкат Саломов ва 6 футболчи билан шартнома имзолади“. 2022-йил 21-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 21-ноябр.
  8. ↑ „Шавкат Саломов "Сўғдиёна"да“. 2022-йил 21-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 21-ноябр.
  9. ↑ „Информация на спортпортал.уз“ (деадлинк). 2009-йил 21-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 30-май.
  10. ↑ Шавкат Саломов – ФИФА мусобақаларидаги натижалари (архивланган)
  11. ↑ „Расман: “Бухоро” клубининг бош директори ўзгарди“ (2024-йил 10-январ).
  12. ↑ „С.Саломов“. ук.соccерwай.cом/. Соccерwай. Қаралди: 2015-йил 4-январ.
  13. ↑ „Шавкат Саломов“. Натионал Фоотбалл Теамс. Бенжамин Страcк-Зиммерманн. Қаралди: 2014-йил 4-январ.

Ҳаволалар