Шавкат Шукуров(1933-йил 15-июл, Самарқанд вилояти, Ўзбекистон ССР, СССР – 2009-йил 11-январ, Самарқанд вилояти, Ўзбекистон Республикаси) – журналист, ўқитувчи, филолог, адабиёцҳунос. У филология фанлари доктори, профессор[1].

Шавкат Шукуров
Таваллуди 15-июл, 1933-йил
Вафоти 11-январ, 2009-йил
Самарқанд вилояти, Ўзбекистон Республикаси
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР→Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Таълими Самарқанд давлат университети
Унвони профессор

Биографияси

Шавкат Шукуров 1933-йил 15-июл куни Ўзбекистон ССРга қарашли бўлган Самарқанд вилоятида туғилган. Самарқанд шаҳридаги умумтаълим ўрта мактабни тугатгач, 1954-йили Самарқанд давлат университетининг тарих факултетига ўқишга қабул қилинади. 1959-йилда шу олийгоҳни муваффақиятли тамомлайди[2]. У 1959-йилдан 1961-йилгача Тожикистон Вазирлар Кенгаши муҳаррири лавозимида ишлади. Шавкат Шукуров 1961-йил ўзи туғилган Самарқанд шаҳрига қайтиб келди. 1961-йилдан 1992-йилгача „Маориф ва маданият“ газетасида ишлади. 1992-йилдан 2004-йилгача Ленин номидаги Тожикистон давлат университетининг шарқ тиллари кафедрасида мудир бўлиб ишлади. Шавкат Шукуров 2004-йилдан 2009-йилгача Самарқанд маданият марказида бош мутахассиси сифатида фаолият юритди. У Бухоро, Душанбе ҳамда Тошкент шаҳарларига бориб, илмий фаолият билан шуғулланган. Шавкат Шукуров 2009-йил Ўзбекистон Республикаси таркибидаги Самарқанд вилоятида вафот этган.

Илмий фаолияти

Шавкат Шукуров алломаларнинг ва адабиёт соҳасидаги инсонларнинг ҳаёти ва ижодига оид маълумотларни ўрганиб чиққан. Сўнг, уҳсбу шахсларнинг аксарият асарларини тожик тилига таржима қилган:

Бундан ташқари „Ҳинд халқларининг урф–одатлари, қадриятларининг ҳаёт тарзида ўрни“, „Бедил шеъриятининг ўзига хослиги“, „Бедил ва Умар Хайёмнинг шеъриятидаги ўхшашликлар“ ҳамда „Аҳмад Донишнинг донишмандлиги“ мавзуларида диссертацияларни ҳимоя қилган. Шавкат Шукуровнинг илмий ишлари, асосан Бедил билан боғлиқ эди. Барча шахслардан ҳам кўра, Бедилнинг ижодиёти ва ҳаёти ҳақида кўп изланишлар олиб борди. Бедилнинг шеърий услубидан илҳомланган ҳолда, „Дунё посбонлари“ номли китоби нашр этилди.

Манбалар

  1. ↑ „Шавкат Шукуров рӯзноманигор“. 2023-йил 21-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: овозитожик.тг.
  2. ↑ „ЗАБОН АСТ ТОРУ ПУДИ МАЪНАВИЯТ“. Қаралди: 15-сентабр 2023-йил.