Шавкат Исмоилович Солиҳов (1944.12.12, Тошкент) – кимёгар олим. Ўзбекистон Фанлар академияси академик (1995), президент (2006—2017-йиллар). Ўзбекистон Республикаси фан арбоби (1998). Биология фанлари доктори (1984), профессор (1984), Ўрта Осиё университетини тугатган (1967). Тошкент Давлат Университети табиий бирикмалар кимёси кафедрасида илмий ходим (1967 —73), Ўзбекистон Фанлар академияси Биоорганик кимё бўлимида катта илмий ходим (1973—92), Ўзбекистон Фанлар академияси О. С. Содиқов номидаги Биоорганик кимё институти директори (1993-йилдан), айни вақтда, оқсиллар ва пептидлар кимёси лаборатория мудири. Ўзбекистон миллий университети табиий бирикмалар кимёси кафедраси мудири (1998-йилдан). Асосий илмий ишлари оқсиллар ва пептидлар тузилиши ҳамда хоссаларини ўрганишга оид. Солиҳов Ўрта Осиё жониворлари заҳари таркибидаги токсинлар, ферментлар ва шаҳри к. биологик фаол моддаларнинг тузилиши ҳамда функсиясини ўрганди, 50 дан ортиқ физиологик фаол оқсиллар ва пептидларни ажратиб одни, булардан 15 тасининг кимёвий структурасини аниқлади. Солиҳов раҳбарлигида ғўза фитогормонининг таъсир механизми урганилиб, этилен, ауксин, ситокинин рецепторлари функсиясини текшириш асосида дефолиациялаш ва ўстириш фаоллигига эга моддаларнинг скрининг мезони, кам госсиполли кунжара олиш технологияси ишлаб чиқилди.[1]

Шавкат Исмоилович Солиҳов
Ўзбекистон Фанлар Академияси президенти
Мансаб даври
2006-йил – 2017-йилгача
Ўтмишдоши Орипов Тохир Фотихович
Вориси Йўлдошев Беҳзод Содиқович
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1944-йил 12-декабр (1944-12-12) (81 ёш)
Тошкент
Мукофотлари Mehnat shuhrati ordeni

Манбалар

  1. ↑ Яд каракурта (в соавторстве), Т., 1985.