Shavkat Toʻrayev
| Шавкат Тўраев | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
1982-йил Шофиркон тумани, Бухоро вилояти, Ўзбекистон ССР |
| Фуқаролиги |
|
| Иш жойлари | Тошкент ахборот технологиялари университети |
| Таълими | Тошкент давлат иқтисодиёт университети |
| Илмий даражаси | иқтисодиёт фанлари доктори |
| Илмий унвони | профессор |
Шавкат Шухратович Тўраев (1982-йил Шофиркон тумани, Бухоро вилояти, Ўзбекистон ССР) — ўзбекистонлик олим, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Биографияси
Шавкат Тўраев 1982-йилда Шофиркон туманида туғилган[1]. 1999-йили Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг „Иқтисодиёт“ факултети „Статистика“ йўналишига ўқишга кириб, 2003-йилда ушбу университетни тамомлаган[1]. 2003—2005-йилларда Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг магистратурасида „Эконометрика ва статистика“ йўналишида таҳсил олган. 2004—2013-йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Олий бизнес мактаби „Молия“ кафедрасида бош мутахассис, катта ўқитувчи, доцент, ўқув ишлари, бошқарув кадрлари маркетинги ва амалиёт бўлими бошлиғи, 2013-йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистикаси қўмитасининг Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистика тадқиқотлари Маркази директори ўринбосари, 2013—2021-йилларда Тошкент ахборот технологиялари университети „Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида иқтисодиёт ва менежмент“ факултети декани, 2021—2022-йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси „Иқтисодиёт ва молия“ кафедраси профессори ва кафедра мудири вазифасида фаолият олиб борган[1]. 2023-йил 5-январдан Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети проректори лавозимида фаолият юритмоқда[2].
Илмий фаолияти
2007-йилда иқтисодиёт фанлари номзоди илмий даражасини, 2009-йилда доцент илмий унвонини, 2021-йилда иқтисодиёт фанлари доктори илмий даражасини, 2023-йилда профессор илмий унвонини олган. Олим томонидан 160 дан ортиқ илмий ишлари нашр этилган, шундан 4 та монография, 10 та ўқув-услубий қўлланма ва 100 ортиқ илмий мақолалар ҳамда тезислар. Шавкат Тўраев 2021-йилдан Турон Фанлар академияси ва 2022-йилдан Халқаро телекоммуникация академияси, 2023-йилда Халқаро менежмент академияси аъзоси[1].