Shavqiy
Шавқий (тахаллуси; асл исмшарифи Мулла Шамси мулла Ҳусан ўғли) (1805— қоз. Тўрақўрғон тумани — 1889) — шоир, тарихчи. "Девон"ида ўзбекфорс тилидаги шеърлари жамланган бўлиб, уларнинг асосий қисмини ўзбек тилидаги шеърлари ташкил қилади. шаҳрининг асарлари мумтоз шеърий жанрлар: ғазал, мухаммас, маснавийлардан иборат. Шоир асарлари ("Паришонлар", "Бир гули раъно", ""Зебо", "Ишқ сайли" ва бошқалар) нинг асосий мавзуси динийтасаввуфий ва лирик мазмунда. Шу билан бирга девонда ижтимоий ва тарихий мавзуга бағишланган мухаммас ва маснавийлар ҳам учрайди. Уларда чор Россиясининг Туркистонни, хусусан, Қўқон хонлигини босиб олиш воқеалари шеърий мисраларда тасвирланган. Унинг муборак ҳаж зиёрати давомидаги таассуротлари акс этган шеърий асарлари ХХ аср бошларида Тошкент литографияларида чоп этилган.
"Жомеъ улҳаводис" ("Ҳодисалар жамланмаси"), "Жангномаи Худоёрхон", "Тарихи Хўканд", "Пандномаи Худоёрхон" каби тарихий достонлари, асосан, ХИХ аср 2-ярмида Қўқон хонлигида юз берган қипчокдар қўзғолони воқеаларига бағишланган. Бу достонлар Худоёрхон давридаги ижтимоийсиёсий воқеаларни, турли табақа вакилларининг ўзаро муносабатларини ўрганишда аҳамиятлидир. шаҳрининг "Девони Шавқий", "Жомеъ улҳаводис" асарлари Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқшунослик институтида сақланади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |