Аналог шахмат соати

Шахмат соати – бу икки ёнма-ён жойлашган соатли қурилмадан иборат бўлиб, ҳар бир соатга тегишли тугма мавжуд. Тугма босилганда бир соат тўхтайди ва иккинчиси ишга тушади, шунинг учун иккала соат бир вақтда ҳеч қачон ишламайди. Бу соатларда вақт икки томон ўртасида тақсимланадиган ўйинларда қўлланилади. Қурилманинг асосий вазифаси ҳар бир ўйинчининг умумий вақт сарфини ҳисоблаш ва ўйиндаги кечикишларнинг олдини олишдир. Ҳар бир юриш учун ўйинчилар турлича – баъзида кўпроқ, баъзида эса камроқ вақт сарфлаши мумкин.

Шахмат соатлари биринчи марта 1883-йилда Лондонда ўтказилган мусобақада қўлланила бошлаган. Бугунги кунда улар кўпинча „ўйин соатлари“ деб аталади, чунки бу турдаги соатлар нафақат шахматда, балки Сcраббле, Шоги, Го ва деярли барча иккита ўйинчили [[стол ўйини|стол ўйинлари, шунингдек, бошқа баъзи ўйин турларида ҳам кенг қўлланилмоқда. Шахмат соатлари турли дизайн ва конструксияларда бўлиши мумкин.

Тавсифи

A brown chess clock with blue buttons along the bottom. A digital display shows the time remaining for each side
Рақамли шахмат соати

Шахмат соати икки ёнма-ён жойлашган соатдан иборат бўлиб, ҳар бир соатда тугма мавжуд: тугмани босиш орқали бир соат тўхтатилади ва иккинчиси ишга туширилади[1]. Иккала соат ҳеч қачон бир вақтда ишламайди. Бундай қурилмалар шахмат ва бошқа иккита ўйинчили, навбатма-навбат юриладиган ўйинларда қўлланилади. Шахмат соатининг асосий мақсади ҳар бир ўйинчининг юришлар учун сарфлаган умумий вақтини ҳисоблаш ҳамда ўйиннинг кеч тугамаслигини таъминлашдир[2].

Манбалар

  1. ↑ „Тҳе Чесс Cлоcк“. www.чессcорнер.cом. 2013-йил 2-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 6-январ.
  2. ↑ „Ҳоw то Операте а Чесс Cлоcк - бй Чесс Ҳоусе“ (эн). Чесс Ҳоусе. Қаралди: 2023-йил 2-июл.

Адабиётлар

  • Кеитҳ Амманн (Април 2012). „Wиндинг Доwн: Тҳис еар’с руле чангес май бегин тҳе ласт чаптер ин тҳе ҳисторй оф тҳе аналог cлоcк“. Чесс Лифе.

Ҳаволалар